Марказ фаолиятини рақамлаштириш мақсадида, янги ахборот тизими ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси фаолиятини рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда  инсон омилини камайтириш, ортиқча оворагарчиликлар ва коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида, “agrosert.uz” домени остида онлайн платформа ишга туширилди. 

Ушбу тизим орқали қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ҳамда пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича хизматларни онлайн равишда кўрсатиш йўлга қўйилди. 

Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун онлайн тарзда аризалар қабул қилинади. Фойдаланувчиларга қўлай бўлиши учун тизимга электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали кириш ҳам йўлга қўйилган. 

Бугунги кунда “agrosert.uz” ахборот тизимини янада такомиллштириш мақсадида, бошқа давлат ташкилотларнинг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

mdff.jpg

Published by agroxizmat on 2024 Мар 26

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш