login

Асосий вазифа ва функциялар

 

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- аккредитация доирасига мувофиқ тарзда Агросаноат мажмуи маҳсулотлари (қишлоқ хўжалиги экинларининг барча турдаги уруғлари ва кўчатлари, пахта толаси, момиғи, пахта техник чигити, момиқ пахта, ёғ, маргарин, майонез, шрот, шелуха, хўжалик совуни, дон, дуккакли-дон ва мойли экинлар, уларнинг уруғлари, шунингдек, ун, ёрма, кепак, оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар ҳамда агросаноат мажмуининг бошқа маҳсулотлари - кейинги ўринларда маҳсулотлар деб юритилади) синовларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

- мувофиқлик сертификати ва сифат сертификатлари бериш ишларини бажариш;

- аккредитация доирасига мувофиқ тарзда, синов ускуналарини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш;

- пахта толаси ва момиғи тойлари массаси назоратини амалга ошириш;

- пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналари, пахта маҳсулотларининг харидорлари ҳамда бошқа ташкилотлар учун сертификатланадиган пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш, реставрация қилиш ва улар билан таъминлаш;

- районлаштирилган ва истиқболли қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг навдорлигини (нав софлиги) баҳолаш ҳамда натижаларини манфаатдор ташкилотларга юбориш;

- ўлчовларни бир хиллиги ва талаб қилинадиган аниқликни таъминлаш;

- маҳсулотларни классификациялаш ва маркетинг йўналиши бўйича агросаноат мажмуи соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш 

ва малакасини оширилишини таъминлаш;

- агросаноат мажмуи соҳасига оид фаолиятни оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоғи орқали тарғибот қилиш;

- мулкчилик шаклидан қатъий назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгилари, техник паспорт ва техник гувоҳномаларни бериш, миқдорининг (электрон) ҳисобини юритиш, йиллик техник кўрикдан ўтказиш ҳамда техникаларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизматининг техникалари бундан мустасно);

- тракторчи-машинист гувоҳномасини ва огоҳлантириш талонларини бериш учун имтиҳонлар олиш ва тракторчи-машинист гувоҳномалари бериш;

- мажбурий ижро бюроси, солиқ ва нотариал идора ҳамда бошқа ваколатли органларнинг сўровларига жавоб беради, уларнинг сўровига асосан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини таъқиққа олиш ва чиқариш.

 

Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

 а) сертификатлаштириш миллий тизими қоидалари ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ маҳсулотларни аккредитация доирасида синовларни ўтказади;

б) олинган синов натижаларини ўрганади, мувофиқлик сертификати ва сифат сертификатларини бериш ёки уни бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади;

в) синов натижаларига кўра, номувофиқ деб топилган маҳсулотларга тегишлича номувофиқлик далолатномаси, таҳлил натижаси ва синов баённомаси тақдим этилади;

г) аккредитация доирасига мувофиқ тарзда, ўтказилган метрологик аттестациялаш ишлари натижаси бўйича синов жиҳозларига аттестация гувоҳномасини расмийлаштиради;

д) пахта толаси ва момиғи тойлари массасини назоратини амалга оширади;

е) пахта толаси, пахта момиғи ва пахта техник чигити маҳсулотларининг ташқи кўриниш намуналарини тайёрлайди, таъмирлайди ҳамда намуналар билан истеъмолчиларни таъминлайди;

ё) кўчатларни синовлардан ўтказади, элита уруғчилик хўжаликлари пахта толаси намуналарини технологик кўрсаткичларини аниқлайди, уруғлик пахта 

ва бошоқли дон экинларининг навдорлигини (нав софлигини) баҳолаш ишларини ўтказади ва натижаларини манфаатдор ташкилотларга юборади;

ж) мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати ўтган, стандарт талабларига жавоб бермайдиган ёки сақлаш қоидаларининг бузилиши натижасида сифати бузилган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан келгусида уруғлик сифатида фойдаланилмаслик бўйича тегишли хулоса беради;

з) маҳсулотларни синаш усулларини ишлаб чиқади, зарур ҳолларда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирларни амалга оширади;

и) маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёнида аниқланган номувофиқлик ҳолатлари бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим қилади;

й) маҳсулотлар учун техник регламентлар, миллий стандартлар ва техник шартларни ишлаб чиқиш (жараёнлар)да иштирок этади;

к) сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

л) маҳсулотларини классификациялаш ва маркетинг йўналиши бўйича агросаноат мажмуи соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга оширади;

м) давлат ресурсларига келиб тушадиган янги дон ҳосили сифатини ўрганади;

н) қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини ўрганиш, тупроқ унумдорлигини аниқлаш ва манфаатдор ташкилотларга хулосалар беради;

о) мулкчилик шаклидан қатъий назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатдан ўтказади, давлат рақами белгилари, техник паспорт ва техник гувоҳномаларни беради, миқдорининг (электрон) ҳисобини юритади, йиллик техник кўрикдан ўтказади ҳамда ускуналарни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаради (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизматининг техникалари бундан мустасно);

п) тракторчи-машинист гувоҳномасини ва огоҳлантириш талонларини бериш учун имтиҳонлар олади ва тракторчи-машинист гувоҳномалари беради;

р) мажбурий ижро бюроси, солиқ ва нотариал идора ҳамда бошқа ваколатли органларнинг сўровларига жавоб беради, уларнинг сўровига асосан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини таъқиққа олади ва чиқаради.

 

 


Сўровнома

Alo
Yahshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Контактлар

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй

Телефон: (99871) 244-87-49

Факс: (99871) 244-87-49

Электрон почта: info@agroxizmat.uz

Боғланиш

© 2020 Agroxizmat. All Rights Reserved |

Design by W3layouts

Сайт яратувчиси DHD ICT Solutions