Марказ фаолиятини рақамлаштириш мақсадида, янги ахборот тизими ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси фаолиятини рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда  инсон омилини камайтириш, ортиқча оворагарчиликлар ва коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида, “agrosert.uz” домени остида онлайн платформа ишга туширилди. 

Ушбу тизим орқали қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ҳамда пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича хизматларни онлайн равишда кўрсатиш йўлга қўйилди. 

Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун онлайн тарзда аризалар қабул қилинади. Фойдаланувчиларга қўлай бўлиши учун тизимга электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали кириш ҳам йўлга қўйилган. 

Бугунги кунда “agrosert.uz” ахборот тизимини янада такомиллштириш мақсадида, бошқа давлат ташкилотларнинг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

mdff.jpg

 

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 26 марта 2024 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи