login

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари 

Бугунги кунда дунёда пахта толасини классификация қилиш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашда 4 та мактаб мавжуд: АҚШда (Мемфис), Германияда (Бремен), Польшада (Гдыня) ва Ўзбекистонда (Тошкент.

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКда Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари Марказ Устави ва КМО 0301-сонли лицензия бўйича ўз фаолиятини юритади.



  licenz.jpg

 

Ўқув курсларининг мақсади пахта толасини классификаторларини Ўзбекистонда ва жаҳон пахта бозорида талабларга мувофиқ равишда ишлаб чиқариш, ўзбек пахтасини ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ корхоналар, ташкилотлар, идоралар, фирмалар ва бошқа давлатлар учун.

Йил давомида тасдиқланган режа асосида битта гурухда 5-12та тингловчи сони билан, 4та гурухда ўқиш ташкил этилади. Гуруҳлар "Ўзагроинспектсия" қошидаги "Агросаноат мажмуасида хизматларни кўрсатиш маркази" ДУК ходимлари, ҳудудий филиаллар ходимлари, шунингдек шартнома асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ўқитилади.

Ўқиш бошида талабаларга пахта маҳсулотларига оид зарурий ўқув қўлланмалари ва меъёрий ҳужжатлар берилади. Машғулотлар белгиланган ҳафталик жадвалга мувофиқ кунига 4 та жуфтликда олиб борилади. Машғулотлар Марказ ходимлари томонидан ўқитиладиган фан бўйича профессионал кўникма ва тажрибага эга бўлган шахслар томонидан олиб борилади.

 

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари мақсади ва вазифалари

- Маҳсулотларни классификациялаш ва маркетинг йўналиши ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникларини бошқариш ҳуқуқини бериш, сервис хизмат кўрсатиш бўйича агросаноат мажмуи соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширилишини таъминлаш; 

- Марказ мутахассисларини соҳасига караб, маҳсулотларни сертификатлаштириш йўналишида, мувофиқликни баҳолаш бўйича ҳалқаро стандартлар талабларини билиши, ҳалқаро ташкилотларда малака ошириши ва амалиёт ўташларини ташкил қилиш;

- Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари сифатини такомиллаштириш, уларнинг билим ва касбий маҳоратини ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг ривожланиб боришига уйғунлаштириш, марказ ходимларининг тегишли йуналишлар ва соҳалар бўйича янги билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришларига кенг имкониятлар яратиб бериш.

  Курсларда машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг етакчи педагог кадрларини ва докторлик диссертацияларини химоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзоларини, шунингдек, шартнома асосида республикамизнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрларини ва хорижий мутахассисларни, ходимлар ва амалиётчи мутаҳассисларни жалб этилади.

Ўқув курслар йўналишлари:

-  Пахта толасини классификацияси, сертификатлаштириш ва маркетинги;

-  Озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш ва инспекцион назоратни ўтказиш.

Ўқув курслар йўналишлари ўқув режалари (ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин):


Пахта толасини классификацияси, сертификатлаштириш ва маркетинги;

Озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш ва инспекцион назоратни ўтказиш.

 

Маълумотлар учун телефон:  998 (99) 897-63-63, 998 (90) 371-88-98, электрон манзил: courses@agroxizmat.uz

 

 

4568568.jpg

Мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари

 

Марказ ходимларини малакасини оширишда техник ўқув машғулотлари

 

 Марказ ходимларини малакасини ошириш жараёнини сифатини такомиллаштириш, уларнинг билим ва касбий маҳоратини ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг ривожланиб боришига уйғунлаштириш, марказ ходимларининг тегишли йуналишлар ва соҳалар бўйича янги билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришларига кенг имкониятлар яратиб берилган.

  Марказнинг дон, уруғ ва пахта йўналишлари  ва ҳудудий  филиалларда соҳага оид мавзулардаги техник ўқув машғулотлар ташкил қилинган. Ҳафтанинг ҳар жума куни соат 09:00 дан 10:00 га қадар ўтказилишини белгиланган. Бу дарсларга барча ходимлар қатнашади. Дарсларда бугунги янги инновациялар уларни махаллий шароитда ишлатиш, жараёнга тадбиқ қилиш масалалари кўрилади. Дарслар семинар, даладаги амалий машғулот, мастер-класс тарзида бўлиб ўтади.

  Маҳсулотларни классификациялаш ва маркетинг йўналиши ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникларини бошқариш ҳуқуқини бериш, сервис хизмат кўрсатиш бўйича агросаноат мажмуи соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширилишини таъминлаш масалаларни ёритиб бериш юқори малакали ходимларга юклатилган.

 

2020 йил учун техник ўқув машғулотлар режа-графиги (йўналишлар бўйича)

Дон йўналиши бўйича техник ўқув машғулотлар режа-графиги (.pdf 720 kB)

Пахта йўналиши бўйича техник ўқув машғулотлар режа-графиги (.pdf 424 kB)

Уруғчилик йўналиши бўйича техник ўқув машғулотлар режа-графиги (.pdf 636 kB)

 

2020 йил учун «Пахта толасини классификациялаш, сертификациялаш ва маркетинг» ўқув курсида ўқитиш графиги

16.11.2020 - 25.12.2020 й

Ўқиш давоми 1,5 ой.

 

photo2020-10-1515-11-58.jpg

 

photo2020-10-1515-11-55.jpg

 

Мутахассисларни тайёрлаш ўқув курслари бўйича маъсул:

Азизхўжаева Фотимахон Муратовна

Маълумотлар учун телефон:  998 (90) 371-88-98, электрон манзил: courses@agroxizmat.uz

 

3.jpg f.jpg

 

2.jpg


 


Сўровнома

Alo
Yahshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Контактлар

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй

Телефон: (99871) 244-87-49

Факс: (99871) 244-87-49

Электрон почта: info@agroxizmat.uz

Боғланиш

© 2020 Agroxizmat. All Rights Reserved |

Design by W3layouts

Сайт яратувчиси DHD ICT Solutions