Жахон банки билан хамкорлик

 

 

Марказга Жаҳон банки вакилларининг ташрифи

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги вакиллари ҳамда халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik) Марказнинг уруғчилик йўналишидаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”га ташриф буюрди.

Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини тубдан модернизация қилиш юзасидан Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ўлчов воситалари ва синов қурилмалари рўйхатини қайта шакллантириш ва 2021 йилнинг якунига қадар харид қилинишига келишиб олинди.

 

photo2021-04-0118-15-51.jpg

 

Учрашув чоғида, халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik)га Марказнинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси” ҳамда унда олиб борилаётган синов жараёнлари таништирилди.

photo2021-04-0116-01-59.jpg
Халқаро эксперт билан лаборатория ходимлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.

photo2021-04-0116-04-59.jpg
photo2021-04-0118-41-08.jpg

Лойиҳа бўйича навбатдаги учрашувда Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини модернизациялаш юзасидан тақдимот ўтказиш 2021 йилнинг 8-9 апрель кунларига келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларида генетик модификацияланган организмлар мавжудлигини ҳамда уруғликларни экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лаборатория биносини қуриш бўйича "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали ўтказилган тендер натижалари

 

Тендер баёни

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига ўтиш

 

 

Жорий йилнинг 5 декабрь санасида Жахон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги вакиллари, Марказ раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ директори С. Шерматов сўзга чиқиб, презентация шаклида бугунги кунда қишлоқ ҳўжалиги экинларини сертификатлаш соҳасидаги мавжуд муоаммолар, ечими кутилаётган долзарб масалалар, "Қишлоқ ҳўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик кўрсаткичларини аниқлаш синов лабораторияларини модернизация қилиш ва техник жихозлаш лойиҳа" нинг асосий мавзуси бўйича аниқ таклифлар бериб ўтди.

 

3.jpg

 

Семинар якунида Жахон банки томонидан лойиҳа юқори баҳоланиб, кўтарилган муоаммолар ва долзарб масалалар ҳал этиш юзасиданбанк томонидан кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги ва эътирози йўқлигини билдириб ўтди.

2.jpg

 

"Қишлоқ ҳўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик кўрсаткичларини аниқлаш синов лабораторияларини модернизация қилиш ва техник жихозлаш лойиҳаси"ни қўйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин

 

Проект модернизации .pptx (1992 kB)


Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш