category

Янгиликлар

Марказ хизматларини ЯИДХПга жорий қилиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-банди, ж) кичик банди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2021 йил 28 июлдаги И-46-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 июль санасида Марказ директорининг буйруғи тасдиқланди. Ушбу буйруқга асосан 2021 йил 1 декабрь санасидан сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизигача миқдорда белгиланди (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоиздан кам миқдорида белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда, QR-код қўйилган, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмаслигини таъминланиши лозим. Шунингдек Марказ томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини белгиланган муддатларда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш белгиланди. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун ҳар қандай тўловларнинг Марказ ҳисобига йўналтирилган қисмининг камида 20 фоизи Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг ахборот-коммуникация  технологияларини ривожлантириш, шунингдек, қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни рақамлаштириш учун йўналтирилиши белгиланди. Мазкур буйруқга мувофиқ Марказнинг тегишли бўлинмалари томонидан 2022 йил 1 январдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан қатор ҳужжат ва маълумотларни  талаб қилиш бекор қилинди ва ушбу ҳужжат ва маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиши белгилаб қўйилди.  

Published by agroxizmat on 2021 Авг 18

Юқори нав - сифатли тола

Юқори нав - сифатли тола  

Published by agroxizmat on 2021 Авг 12

Ўқув курсларининг II-2021 гуруҳида якуний имтихонлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг, 24 майдан 2 июлгача бўлиб ўтган, 8 кишидан иборат II-2021 гуруҳи тингловчилари жорий йилнинг 2 июль санасида якуний имтихонларни топширишди ва курсларни мувафақиятли якунлашди. Ушбу имтихонларни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари қабул қилишди.  Имтихонлар якунида курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилди.            

Published by agroxizmat on 2021 Июл 2

Коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди

Жорий йилнинг 23-24 июнь саналарида Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Zoom дастури орқали ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу ўқув машғулотларида Марказ бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Онлайн машғулотларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, давлат органларида "комплекс назорат" тизимини таъминлаш механизмлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик каби мавзулар билан Юристлар малакасини ошириш марказининг тажрибали мутахассислари тингловчиларга батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.        

Published by agroxizmat on 2021 Июн 25

Техник ўқув-амалиёт дарслари ҳудудий филиалларда ҳам давом этмоқда

Жорий йилнинг 25 июнь санасида Марказда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Жумладан ушбу техник машғулотлар тасдиқланган режага асосан ҳудудий филиалларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Ўқув машғулотларни филиалнинг тажрибали мутахассислари олиб бормоқдалар.      

Published by agroxizmat on 2021 Июн 25

Ўқув курсларида навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 8 кишидан иборат II-2021 гуруҳи жорий йилнинг 23 июнь санасида "Realtex" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси - О. Мирахмедов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта толасини тўқимачилик корхонасида қайта ишлаш, олинган ип калавалар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.         

Published by agroxizmat on 2021 Июн 23

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш