category

Янгиликлар

Марказда навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 октябрь куни йўналишлар ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказ мутахассис ходимлари қаторида "Стандартлар институти" илмий ходимлари ўтказдилар.      

Published by agroxizmat on 2021 Окт 22

15 октябрь - Ҳалқаро қишлоқ аёллари куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган. БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш,   зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.  

Published by agroxizmat on 2021 Окт 15

Мaркaзда навбатдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни йўналишлар ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Published by agroxizmat on 2021 Окт 15

Агроинспекция ва Марказ вакиллари Матбуот-анжуманида иштирок этдилар

Жорий йилнинг 10 сентябрь санасида Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисидаги” Қонуннинг 16- моддасида белгилаб берилган ваколатлар доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги Матбуот-анжуманида Агроинспекция ва Марказнинг маъсул ходимлари иштирок этдилар. Ушбу матбуот-анжуманини қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.      

Published by agroxizmat on 2021 Сен 11

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муборак!

Ҳурматли ватандошлар! “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси Сизларни энг улуғ ва муқаддас байрам – Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонизга файзу-барака ҳамда мамлакатимиз равнақи йўлида олиб бораётган масъулиятли ва шарафли фаолиятларингизда улкан зафарлар тилайди. Юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо ва истиқлолимиз абадий бўлсин!    

Published by agroxizmat on 2021 Авг 31

Payme иловаси орқали тўловларни ошириш имконияти

Эндиликда "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси хизматларига энди Payme иловаси орқали тўловларни амалга ошириш мумкин Ахоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатиш жараёнларини янада оптималлаштириш мақсадида Марказ ҳамда "Inspired" МЧЖ ҚК (Payme савдо белгиси) билан тузилган шартномага асосан Payme иловаси орқали Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни онлайн равишда ошириш имконияти яратилди. Онлайн тўловлар Марказнинг Пахта ва дон маҳсулотлари, уруғликларни сертификатлаштириш ҳамда апробация хизматлари учун қабул қилиниши йўлга қўйилди.  

Published by agroxizmat on 2021 Авг 24

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш