Контакты
“Ўзагроинспекция” вакиллари, Қишлоқ хўжалиги вазилиги масъуллари ва Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг ўсимлик саноати бош бошқармаси Уруғчилик бўлими бошлиғи Фатиҳ Аҳмет бошчилигидаги делегация билан учрашди. Самимий руҳда бошланган мулоқотда “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни вазирлик ҳузуридаги “Ўзагроинспекция”да ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди. Бинобарин, уруғчилик бўйича амалдаги қонун ва қонуности норматив ҳужжатларни Туркия тажрибаси асосида мақбуллаштириш, соҳа мутахассисларини малакасини ошириш, тажриба алмашиш юзасидан “Йўл харита” ишлаб чиқиш каби масалалар кўриб чиқилди. Учрашув якунида томонлар ўртасида келгусида амалга оширилган ва келгусида қилишини лозим бўлган ишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2024-йил 29-мартдаги 169-сонли қарорининг 13-иловасига асосан, юридик ва жисмоний шахслардан донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш бўйича уруғлик донларнинг намуналари 2024-йил 10-сентябрга қадар қабул қилиниши белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритувчи барча юридик ва жисмоний шахслардан экиш учун тозаланиб сараланиб дориланган уруғлик дон партияларининг кўпайтириш кўчатзори, оригинал ва элита авлодли уруғликлари навларининг хар бир партиясидан 3 килограммдан далолатнома асосида намуналар қабул қилинишини эълон қиламиз. Бизнинг манзилимиз: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур МФЙ, Бобур кўчаси 1-уй. Телефон +998 (97) 705-33-97
Август ойининг сўнги кунлари "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" ДМда соҳага оид халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва "Ўзагроинспекция"нинг озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида келган мутахассислар ташрифи билан бой бўлди. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ш.Умаров ҳамда Туркия Республикаси Туризм ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари – Али Риза Тезчан бошчилигидаги вакиллардан иборат делегация Марказга ташриф буюрди.
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг Мутахассислар тайёрлаш ўқув бўлими томонидан, агросаноат соҳасида фаолият юритаётган ходимларни малакасини ҳамда билим кўникмаларини ривожлантириш мақсадида мутахассисларни соҳа бўйича малака ва тажрибаси оширилиб, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан берилган КМО 0301-сонли лицензия ва 030171-сонли тасдиқномага асосан “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинги” курсининг 2-2024-сонли гуруҳида 22-июлдан 30- августгача ўқув-амалий дарслари бўлиб ўтди.
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси 2024-йил учун тузилган иш-режаси тегишли бандлари ижроси таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12-15 август кунлари Марказнинг Бухоро, Навоий Самарқанд вилояти филиалларида “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчиларга ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари муқаррарлиги тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатганлик учун вужудга келган дебитор қарздорликларни ундириш юзасидан амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди ва ушбу дебитор қарздорликларни ундириш бўйича керакли чоралар белгилаб олинди.
Жорий йилнинг 12-15 август кунлари Марказнинг Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилояти ҳудудий филиаллрида маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилганлиги бўйича ўрганиш ўтказилди. Ушбу ўрганишдан асосий мақсад, Ўзагроинспекциянинг 2024-йил 29-январдаги 02/4-4-209-сонли топшириғида кўрсатилган “Ўзагроинспекция” маънавият ва маърифат Кенгашининг 2024-йил 17-январдаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, соҳа бўйича ушбу йўналишдаги фаолият натижадорлигини тубдан ошириш. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди, ҳамда бартараф этиш чоралари кўрилди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи