category

Новости

Марказда халқаро ISTA қоидалари бўйича ўқув-тренинги давом этмоқда

  Аввал хабар берганимиздек, Туркиянинг “Tohumluk Tescil ve Sertifikasyon Merkez Müdürlüğü” ташкилотининг мутахассислари - Bülent Özturk вa Selma Kurt томонидан жорий йилнинг 25-ноябрдан 2-декабргача халқаро ISTA қоидалари бўйича режалаштирилган ўқув-тренингини ўтказилмоқда. Бугун, 26-ноябрь куни ушбу ўқув-тренинги давом эттирилиб, ISO/IEC 17025 стандарти «Ёзувлар - назорат тартиб-қоидаси, ички аудит тартиб – қоидаси, тузатиш тадбирлари тартиб – таомили, профилактика ҳаракатлари процедураси тамойиллари» бўйича назарий машғулотлар бўлиб ўтди. Шунингдек, амалий машғулотлар доирасида Bülent Özturk вa Selma Kurt томонидан Марказий уруғчилик лабораториясида буғдой, арпа, пахта, сабзавот ва дуккакли экинларда диагностика мезонлари ҳамда уруғлик таҳлиллари юзасидан мутахассис ҳодимларга батафсил маълумот бериб ўтилди.                

Published by agroxizmat on 26-noy, 2024

Марказда халқаро ISTA қоидалари бўйича ўқув-тренинги бошланди

Жорий йилнинг 25-ноябр санасида Марказнинг уруғчилик лабораториясини халқаро ISTA қоидалари асосида аккредитацияга тайёрлаш ва халқаро ISTА қоидалари асосида ўқув-тренинглар ўтказиш бўйича Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Tohumluk Tescil ve Sertifikasyon Merkez Müdürlüğü” ташкилотининг мутахассислари (Bulent Ozturk вa Selma Kurt) томонидан режалаштирилган ўқув-тренингига старт берилди. Ушбу ўқув-тренингда Марказ раҳбарияти, сертификатлаштириш органи ва лаборатория бошлиқлари, мутахассис ходимлар иштирок этмоқдалар. 

Published by agroxizmat on 25-noy, 2024

Байроғимиз - ғуруримиз, оримиз!

Бугун, мамлакатимиз учун муҳим кун! 1991 йилда ушбу эрк, тинчлик байроғида ҳар бир юртдошимизнинг орзу-мақсадлари, она юртига бўлган муҳаббати акс этди. Ушбу сана муносабати билан халқимизнинг барқарорлик ва тараққиётга бўлган ишончи янада мустаҳкамланди. У дунё саҳналарида кўтарилган сари юртдошларимизнинг орзу-мақсадлари ҳам юксалаверди! Тинчлигимизнинг азиз ва муқаддас рамзини ҳамиша қадрлаб юрайлик! Ватанимиз тинч, халқимиз бирдам, эртамиз эса равнақ топаверсин!  Мангу ҳилпираб тур, ВАТАН байроғи!!!    

Published by agroxizmat on 18-noy, 2024

18-ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси барча ватандашларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33-йиллиги билан чин қалбдан табриклайди.  

Published by agroxizmat on 18-noy, 2024

21- октябрь “Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан тест синовлари ташкиллаштирилди

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси ҳамда вилоят филиалларида “Ўзбек тили байрами" куни муносабати  билан жорий йилнинг 21-октябрь куни онлайн тарзда тест синовлари ташкиллаштирилди.  Тест синовларида ҳар бир иштирокчи учун 25 тадан тест саволлари берилди ва жавобларни белгилаш учун 30 дақиқа вақт ажратилди. Ҳар бир тўғри жавоб учун 4 балл берилди.  Ушбу тест синовларида 57 нафар ходимлар қатнашдилар. Энг юқори балл олган ходимлар пул мукофоти билан тақдирландилар.          

Published by agroxizmat on 22-okt, 2024

Ўзбекистон ва Беларус республикаси олимлари ҳамда Марказ мутахассислари томонидан Eurygaster ва Aelia туркумидаги (клоп-черепашка) қалқондор қандаларнинг феромон тутғичларини ишлаб чиқиш илмий лойиҳасини амалга ошириш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.С.Содиқов номидаги биоорганик кимё институти ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон ва Беларусь республикаларида етиштирилаётган  бошоқли экинлар майдонларида учрайдиган Eurygaster ва Aelia туркумидаги (клоп-черепашка) қалқондор қандаларнинг феромонли коммуникaциясини ўрганиш FL-7923051811 илмий лойиҳа амалга ошириш бўйича Марказнинг тажриба майдонлари кўздан кечирилди. Келгусида бошоқли донларни вегетaция даврида феромонларни синаш ва ҳамкорликда илмий ишларни амалга ошириш режалаштирилди.           

Published by agroxizmat on 26-sen, 2024

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи