Contacts
Жорий йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига кўра бутун мамлакат бўйлаб “Обод ва кўркам маҳаллам” умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди. Мазкур тадбирда Марказ ходимлари фаол иштирок этдилар.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган ушбу йирик акция “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб этган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Марказ ва унинг вилоят филиаллари ҳудудлари ободонлаштирилди, йўлак ва ариқлар чиқинди ва шох-шаббалардан тозаланиб, тартибга келтирилди.
Жорий йилнинг 5 март куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", "Пахта селекцияси ва уруғчилиги", "Пахтачилик соҳасидаги янгиликлар, технологиялар" мавзуларида олиб борилди.
Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали мутахассислари олиб боряпти.
Жорий йилнинг 26 февраль куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", ГОСТ 21820.3-76 "Уруғлик чигит. Ифлослик, механик шикастланганлик, тола қолдиғи, тук қолдиғи ва куйганликни аниқлаш усулуллари", "Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги мавзуларида олиб борилди.
Қайд этиш жоизки ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали мутахассислари олиб боряпти.
Жорий йилнинг 19 февраль куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", O'zDSt 17065:2015 " Тузимлмага доир талаблар. Ташкилий тузилма ва юқори раҳбарият. Сертификатлаштириш жараёнида иштирок этувчи ҳодимларнинг лаёқатлик менеджменти", Ижро интизоми, иш юритиш ҳужжатлари тартиби, "Уруғ донакли мевали, атиргул ва ток кўчатларидан намуна танлаб олиш тартиби" мавзусида олиб борилди.
Жорий йилнинг 11-февраль куни „Wyndham“ (олдинги "Дедеман") меҳмонхонасида “Органик пахта етиштириш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.
Тренингда пахтачилик кластерлари раҳбарлари, иш бошқарувчилари, агрономлари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, стандартлар ва сертификатлаштириш бўйича мутахассислар қаторида Марказнинг пахта йўналиши ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Семинарда "Органик пахтачилик агротехнологияси", "Органик пахта етиштириш учун асосий талаблар", "Органик пахта стандартлари", "Сертификатлаштириш" жараёнлари ва тартиблари мавзусида маърузалар тингланди.
Ўқув семинари Швейцариянинг «Органик қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти» (FiBL) нинг экспертлари томонидан олиб борилди.
Пахта толаси ширадорликни аниқлаш жараёнидан видеолавҳа
Пахта толаси ширадорлигини аниқлаш усули
Poll
Contacts
Contact form