category

Янгиликлар

60 ёш мубoрак

Бугун Марказнинг Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология бўлими бошлиғи - Атабаев Махамеджан Закирович муборак 60 ёшни нишонламоқда. Ҳурматли Атабаев Махамеджан Закирович муборак 60 ёшни қаршилаши муносабати билан "Агросаноат мажмуида хизматлар маркази" ДУК жамоаси чин дилдан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр ҳамда масъулиятли фаолиятларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилаб қолади!!!  

Published by agroxizmat on 2020 Ноя 26

Пахтачилик ва тўқимачилик саноатидаги cертификатлаштириш имкониятлари таҳлил қилинди

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон пахтачилик ва тўқимачилик саноатида сертификатлаш имкониятлари” мазусида тренинг бўлиб ўтди.  Ушбу ўқув тренинги пахтачилик ва тўқимачилик соҳасидаги сертификатлар, уларнинг Ўзбекистон учун долзарблиги ва аҳамияти, сертификатлаштириш тартиблари ва асосий қоидалари ҳамда маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини оширишдаги ўрни каби жиҳатларини ўз ичига қамраб олган.  Тренингда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, "Пахтасаноат илмий маркази" ва пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари ҳамда стандартлаштириш бўйича соҳа мутахассислари қатнашмоқда.       Лойиҳа Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилиб, лойиҳанинг асосий мақсади - пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқаришда ва дастлабки қайта ишлаш тизимини ривожлантиришда ҳамда экспортга йўналтиришда қўллаб-қувватлашдир.   Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати  

Published by agroxizmat on 2020 Ноя 12

Диққат эълон!

Диққат! "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" Давлат унитар корхонаси уруғчилик лабораториялари биноларининг Сендвич панелдан қуриш учун ушбу фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларга ва йўналиш учун зарур бўладиган лаборатория ускуна, ўлчов воситалари ва жиҳозларини харид қилиш бўйича  тендер эълон қилади Ускуналар бўйича баҳолаш мезонлари (.doc 29 kB) Сендвич панелли лабораторияларни қуриш учун баҳолаш мезонлари (.doc 24 kB) ПЦР ускуналрини сотиб олиш бўйича талаблар (.doc 259 kB) Бошқа ускуналарни сотиб олиш бўйича талаблар (.doc 2794 kB)   Маълумотлар учун телефонлар: (71) 260-49-58, (97) 777-14-31, (97) 277-27-00 Электрон манзил: info@agroxizmat.uz

Published by agroxizmat on 2020 Ноя 5

Марказ жамоаси 2 ўринни эгаллади

Қарийб ўн кун давомида «Бунёдкор» футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди. 22-30 октябрь кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақалари ўтказилганидан хабарингиз бор. Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда «Халқ банки» ҳамда "Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК жамоалари тўқнаш келишди. Уйин олдидан ёрқин шоу дастури бўлиб ўтди. Ниҳоят кутилган финал уйинига ҳакам старт берди. Дастлабки дақиқаларда уйин тенг курашлар остида ўтди, бироқ ҳисобни 6 дақиқадаёқ Ҳалқ банки футболчилари очди. Орадан кўп ўтмай ҳисоб 2-0 га етди. Иккинчи бўлимда Марказ йигитлари бир қатор вазиятларга эга бўлишига қарамай, дарвозани забт эта олмадилар. Боз устига ҳисоб йирик, 4-0 га етди ва Ҳалқ банки жамоаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» совринига эга бўлди. Марказ йигитларига ушбу финал уйинида озгина тажриба етмаганлиги сабали бош совринга эга чиқишмади, аммо фаҳирли 2-ўрин ҳам ҳар қандай дебютант жамоага насиб этмаслигини инобатга олсак ушбу турнирдаги илк юриш мувафақиятли бўлди деб айтишимиз мумкин. Жамоанинг ҳар бир аъзосига миннтадорчилик билдирган ҳолда келгусида улкан мувафақиятлар тилаб қоламиз.          

Published by agroxizmat on 2020 Ноя 2

Марказ жамоаси финалда!

Ярим финалда мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири сифатида еътироф етилаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоаси йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Улар “Халқ банки”га 3-0 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Холбуки, учрашув давомида ЎФA жамоаси сезиларли устунликка еришди. Aммо, лекин, бироқ... омад келмаса қийин екан! Иккинчи ярим финал жуфтлигида бу каби мусобақаларда илк маротаба қатнашаётган "Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК жамоаси Давлат божхона қўмитаси устидан 2-1 ҳисобида ғалабага еришди ва финалга йўл олди. Жамоамизга омад ёр бўлсин! ½ финал Ўзбекистон футбол ассоциацияси – “Халқ банки” – 0:3 Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК – Давлат божхона қўмитаси – 2:1   3-ўрин учун 29-октябр, соат 10:00 Ўзбекистон футбол ассоциацияси – Давлат божхона қўмитаси   Финал 30-октябр, соат 16:00 “Халқ банки” – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК  

Published by agroxizmat on 2020 Окт 29

Чорак финал довони ҳам забт этилди

Тарихда илк маротаба Аграр соха вакиллари Юксак мақомга эга “Жисмоний тарбия ва спорт вазири” кубогида кучли тўртликдан жой олмоқда. Бу йўлда “Агросаноат мажмуида ҳизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги”ни (7-1), Ўзбекистон Республикаси Экология қўмитасини (8-2), "Ўзстандарт агентлиги"ни (пеналтилар сериясида 3-1) ва Микрокредит банк АТБ ни (3-0) ҳисобида енган ҳолда Марказ вакиллари ярим финалда. Умуман олганда кучли 4 ликдан жой олиш бугунги кунда ҳар жамоанинг ҳам қўлидан келмайди албатта. Агросанаот мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази жамоаси 28 октябрь куни ярим финалда "Давлат Божхона қўмитаси" билан бахс олиб боришини ҳисобга олсак, Марказ ташаббускорлари финал деб аталмиш саҳнага 1 қадам қолганини сезмайхам қолди. Ярим финал учрашувлари 28 октябрь куни соат 14:00  да "Бунёдкор" академияси машғулотлар базасида бўлиб ўтади. Жамоага омад тилаб қоламиз!

Published by agroxizmat on 2020 Окт 27

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш