category

Yangiliklar

60 ёш муборак!

Бугун Марказнинг Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология бўлими бошлиғи - Атабаев Махамеджан Закирович муборак 60 ёшни нишонламоқда. Ҳурматли Атабаев Махамеджан Закирович муборак 60 ёшни қаршилаши муносабати билан "Агросаноат мажмуида хизматлар маркази" ДУК жамоаси чин дилдан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр ҳамда масъулиятли фаолиятларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилаб қолади!!!

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Nov 26, 2020

Пахтачилик ва тўқимачилик саноатидаги сертификатлаштириш имкониятлари таҳлил қилинди

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон пахтачилик ва тўқимачилик саноатида сертификатлаш имкониятлари” мазусида тренинг бўлиб ўтди.  Ушбу ўқув тренинги пахтачилик ва тўқимачилик соҳасидаги сертификатлар, уларнинг Ўзбекистон учун долзарблиги ва аҳамияти, сертификатлаштириш тартиблари ва асосий қоидалари ҳамда маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини оширишдаги ўрни каби жиҳатларини ўз ичига қамраб олган.  Тренингда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, "Пахтасаноат илмий маркази" ва пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари ҳамда стандартлаштириш бўйича соҳа мутахассислари қатнашмоқда.       Лойиҳа Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилиб, лойиҳанинг асосий мақсади - пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқаришда ва дастлабки қайта ишлаш тизимини ривожлантиришда ҳамда экспортга йўналтиришда қўллаб-қувватлашдир.   Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Nov 12, 2020

Диққат эълон!

Диққат! "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" Давлат унитар корхонаси уруғчилик лабораториялари биноларининг Сендвич панелдан қуриш учун ушбу фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларга ва йўналиш учун зарур бўладиган лаборатория ускуна, ўлчов воситалари ва жиҳозларини харид қилиш бўйича  тендер эълон қилади Ускуналар бўйича баҳолаш мезонлари (.doc 29 kB) Сендвич панелли лабораторияларни қуриш учун баҳолаш мезонлари (.doc 24 kB) ПЦР ускуналрини сотиб олиш бўйича талаблар (.doc 259 kB) Бошқа ускуналарни сотиб олиш бўйича талаблар (.doc 2794 kB)   Маълумотлар учун телефонлар: (71) 260-49-58, (97) 777-14-31, (90) 991-76-17 Электрон манзил: info@agroxizmat.uz

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Nov 5, 2020

Марказ жамоаси 2 ўринни эгаллади

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Nov 2, 2020

Markaz jamoasi finalda!

Yarim finalda musobaqa gʻolibligiga asosiy daʼvogarlardan biri sifatida eʼtirof etilayotgan Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi jamoasi yirik hisobda imkoniyatni boy berdi. Ular “Xalq banki”ga 3-0 hisobida yutqazib qoʻyishdi. Xolbuki, uchrashuv davomida OʻFA jamoasi sezilarli ustunlikka erishdi. Ammo, lekin, biroq... omad kelmasa qiyin ekan! Ikkinchi yarim final juftligida bu kabi musobaqalarda ilk marotaba qatnashayotgan "Agrosanoat majmuyida xizmatlar koʻrsatish markazi" DUK jamoasi Davlat bojxona qoʻmitasi ustidan 2-1 hisobida gʻalabaga erishdi va finalga yoʻl oldi. Jamoamizga omad yor bo'lsin! ½ final Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi – “Xalq banki” – 0:3 Agrosanoat majmuyida xizmatlar koʻrsatish markazi DUK – Davlat bojxona qoʻmitasi – 2:1   3-oʻrin uchun 29-oktyabr, soat 10:00 Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi – Davlat bojxona qoʻmitasi   Final 30-oktyabr, soat 16:00 “Xalq banki” – Agrosanoat majmuyida xizmatlar koʻrsatish markazi DUK    

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Oct 29, 2020

Чорак финал довони ҳам забт этилди

Тарихда илк маротаба Аграр соха вакиллари Юксак мақомга эга “Жисмоний тарбия ва спорт вазири” кубогида кучли тўртликдан жой олмоқда. Бу йўлда “Агросаноат мажмуида ҳизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги”ни (7-1), Ўзбекистон Республикаси Экология қўмитасини (8-2), "Ўзстандарт агентлиги"ни (пеналтилар сериясида 3-1) ва Микрокредит банк АТБ ни (3-0) ҳисобида енган ҳолда Марказ вакиллари ярим финалда. Умуман олганда кучли 4 ликдан жой олиш бугунги кунда ҳар жамоанинг ҳам қўлидан келмайди албатта. Агросанаот мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази жамоаси 28 октябрь куни ярим финалда "Давлат Божхона қўмитаси" билан бахс олиб боришини ҳисобга олсак, Марказ ташаббускорлари финал деб аталмиш саҳнага 1 қадам қолганини сезмайхам қолди. Ярим финал учрашувлари 28 октябрь куни соат 14:00  да "Бунёдкор" академияси машғулотлар базасида бўлиб ўтади. Жамоага омад тилаб қоламиз!  

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Oct 27, 2020

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish