category

Янгиликлар

“Тракторист-Машинистлар тайёрлаш” ўқув курслари очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хужалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқланган. Ўзбекистон Респбуликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун тақдим этилган КМО 0301-сонли лицензиясига мувофиқ «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг мутахассислар тайёрлаш ўқув курслари томонидан “Тракторист-Машинистлар тайёрлаш” ўқув курслари очилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда мазкур ўқув курсларини очиш учун ўқув – материал базани шакллантириш, малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича  ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан Пахта толаси, момиғи ва техник чигити ташқи кўриниш стандарт намуналарини 2020 йил пахта ҳосили учун тайёрлаш ва шартномалар асосида реализация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.    

Published by agroxizmat on 2020 Июл 29

O’z Dst ISO/IEC 17025:2019 Давлат стандартига ўтиш бўйича

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг вилоят ҳудудий филиалларида пахта маҳсулотларини синов лабораториялари фаолият юритмоқда. “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Аккредитация маркази ДУК томонидан   O’zDst ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига бўлган умумий талаблар” бўйича аккредитациядан ўтиш 2021 йилнинг  1 июнигача қадар белгиланди. Бугунги кунда пахта маҳсулотлари синов лабораторияларида мавжуд HVI 900SA ва HVI 1000 пахта толасини сифат кўрсаткичларини аниқловчи юқори самарадор тизимларида ҳалқаро лабораториялараро раунд тест синовлари ўтказиш мақсадида International Cotton Advisory Committee (Халқаро пахта маслаҳат кўмитаси) билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда.   

Published by agroxizmat on 2020 Июн 19

2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли доннинг харид нархлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ”Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги дон корхоналари, ғаллачилик кластерлари, ”Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари зиммасига юкланди. Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жориЙ этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг жаҳон бозори конъюнктураси ва минтақавий биржаларда кутилаётган дон нархлари ҳамда хўжаликларнинг дон етиштириш харажатлари таҳлилидан келиб чиқиб, коронавирус пандемияси даврида дон ва ун маҳсулотларининг нархи кескин ошиб кетишининг олдини олиш, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан: - Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 831-сон қарорига асосан давлат ресурсларига З 019 минг тонна, шу жумладан, 293,5 минг тонна уруғлик дон харид қилиш; - ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди. Белгиланишича, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар барча дон тайёрлов корхоналари ва ғаллачилик кластерлари қўшимча харид қилинадиган донни хўжаликлар билан келишилган нархларда шартнома асосида харид қилади. Ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таьминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли доннинг харид нархлари (1 тонна учун сўм)   Манбаа: agroinspeksiya.uz

Published by agroxizmat on 2020 Июн 16

Нав тозалигини аниқлаш дала майдонида экилган уруғлик ғалла навлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги қонунига асосан, Марказнинг дала тажриба майдонида кузги бошоқли дон экинларининг навдорлигини аниқлаш учун учун жўнатилган намуналар илмий-тадқиқот институтлари ва унинг илмий тажриба станцияларидан ҳамда дон корхоналари уруғлик тайёрлаш цехларидаги уруғлик тўдаларидан амалдаги стандарт талаблари (ГОСТ 12036-85) асосида танлаб олинган. Намуналарни танлаб олиш илмий-тадқиқот институти вакили ёки уруғлик дон тайёрлаш цехи ходимлари билан биргаликда Марказнинг худудий филиаллари лаборатория ходимлари томонидан амалга оширилган. Апробация “Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ (рўйхат рақами 2593, 2014 йил 12 июнь) асосида амалга оширилади. 2020 йил ҳосили учун Марказнинг дала тажриба майдонида кузги бошоқли дон экинларининг 48 та навлари бўйича  илмий-тадқиқот институтлари ва унинг илмий тажриба станцияларидан ҳамда дон корхоналари уруғлик тайёрлаш цехларидаги уруғлик тўдаларидан танлаб олинган жами 401 та намуналари экилиб синовдан ўтказилмоқда.  Вилоятлар кесимида юборилган намуналар   № Вилоят Авлоди Жами Кўпайтириш кўчатзори Супер элита Элита 1 Қорақалпоғистон Республикаси   2 28 30 2 Андижон 23 33 20 76 3 Бухоро   1 1 2 4 Жиззах 4 10 10 24 5 Қашқадарё   15 17 32 6 Навоий   5 8 13 7 Наманган   18 11 29 8 Самарқанд   22 41 63 9 Сурхондарё 3 12 19 34 10 Сирдарё   6   6 11 Тошкент   18 15 33 12 Фарғона   15 16 31 13 Хоразм   10 18 28 Жами: 30 167 204 401                                                                                                

Published by agroxizmat on 2020 Июн 8

2020 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида буйруқ тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4241-сонли қарори билан юклатилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳамда 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донларни сертификатлаштириш хамда тахлилий кўрикдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан Марказнинг Ишчи ryрух таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донни фақат мувофиқлик сертификати асосида қабул қилинишини, 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган донни сертификатлаштириш учун танлаб олинган намуналарни узлуксиз вилоят филиалларининг дон йўналиши лабораторияга етказилишини таъминлаш мақсадида автотранспортлар бириктирилишини таъминлаши белгиланди Шунингдек ҳудудий филиаллар бошлиқларига бир нечта вазифалар белгиланди. Жумладан 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсига қабул қилинадиган дон партияларидан сертификатлаштириш ишларни амалга ошириш учун меъёрий хужжат ГОСТ 13586.3-2015 талабларига мувофиқ намуналар танлаб олинишини, танлаб олинган намуналарга белгилланган шаклда далолатномалар расмийлаштиришни, шаклланган ўртача намуналарни дон йўналйши бўйича худудий ва марказий лаборатория филиалларига юборишни, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳафталик ахборот ва маълумотларни Марказнинг дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштириш бўлимига етказилишини таъминлаш вазифаси белгилаб қўйилди.        

Published by agroxizmat on 2020 Июн 7

2020 йил учун ўқитиш графиги

2020 йил учун ўқитиш графиги 1 гуруҳ     03 февраль - 13 март   2 гуруҳ     13 апрель - 22 май 3 гуруҳ     15 июнь - 24 июль 4 гуруҳ     24 август -02 октябрь Ўқиш давоми 1,5 ой. Ўқиш нархи 1500$ АҚШ долларини ташкил этади. Маълумотлар учун телефон:  998 (99) 897-63-63, 998 (90) 371-88-98, электрон манзил: courses@agroxizmat.uz

Published by agroxizmat on 2020 Янв 23

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш