category

Янгиликлар

Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг 2-2021 гуруҳи очилди

Марказ директорининг жорий йилнинг 21 майдаги 108 и/ч-сонли буйруғига асосан 24 майда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида 2-2021-сонли гуруҳи фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 354 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламаенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган. Ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар. Ўқув амалиёт дарслари 2 июлгача давом этади.    

Published by agroxizmat on 2021 Май 26

Марказда техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 21 май санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар "Пахта техник чигитини синаш усуллари", "Дала тажриба майдонида экилган буғдой нав намуналарининг навдорлигини баҳолаш" мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти. Шунингдек 20-21 май саналарида Zoom дастури орқали коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Юристлар малакасини ошириш марказининг тажрибали мутахассислари олиб бордилар.     

Published by agroxizmat on 2021 Май 21

Йўналишларда навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 май санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt ISO/IEC 17065:2015 "Холислик менежменти. Мажбуриятлар ва молиялаштириш. Камситишни истисно қилиш" давлат стандарти, O'zDSt 604 "Пахта толаси. Техник шартлар","Ғалла майдонларида учрайдиган касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чоралари" мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.  

Published by agroxizmat on 2021 Май 10

Марказда навбатдаги онлайн ўқув-семинари машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 апрель санасида Zoom платформаси орқали Марказ директорининг 2021 йил 2 мартдаги 36-и/ч буйруғига мувофиқ онлайн ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу семинарни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари "Пахта толаси, момиғи ва техник чигит маҳсулотларини сертификатлаштириш тартиблари" мавзусида олиб бордилар. Ўқув-семинар машғулотларида Марказ раҳбарияти, марказий аппарат, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.      

Published by agroxizmat on 2021 Апр 29

Ўқув курсларида якуний имтихонлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 15 мартдан 23 апрелгача бўлиб ўтган 8 кишидан иборат I-2021 гуруҳи жорий йилнинг 23 апрель санасида якуний имтихонларни топширишди ва курсларни мувафақиятли якунлашди. Ушбу имтихонларни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари қабул қилишди.  Имтихонлар якунида курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилди.      

Published by agroxizmat on 2021 Апр 24

Навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 апрель санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt ISO/IEC 17065:2015 "Холислик менежменти. Мажбуриятлар ва молиялаштириш. Камситишни истисно қилиш" давлат стандарти, Пахта техник чигитини сертификатлаштириш тартиби, "Бошоқли дон экинлари уруғлари навларини нав синови учун қабул қилиш тартиби ҳамда нав синаш ишларини ўтказиш мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.  

Published by agroxizmat on 2021 Апр 23

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш