Контакты
Ҳар бир давлатнинг иқтисодий салоҳияти, аҳолининг турмуш тарзи, дон ва дон маҳсулотлари билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Ғалла дон экинлари асосан нон маҳсулотлари олиш учун экиб етиштирилади. Кундалик ҳаётимизни нонсиз тасаввур қилишимиз қийин. Буғдой дони инсоният томонидан очилган энг буюк ихтиро ҳисобланади. Шу сабаб дон ҳосилдорлиги, сифати, етиштириладиган ялпи дон ҳосилини барқарорлаштиришга қаратилган ҳар қандай тадбир мутахассисларни қизиқтириб келади. Чунки буғдойдан ҳар куни истеъмол қиладиган нонимиз тайёрланади. Албатта буғдойдан нон ҳолига келтирилгунча аввало унга айлантириш, ундан ҳамир тайёрлаш, пишириш каби жараёнлар кечади. Ишлов бериш чоғида, афсуски ундаги озиқавий моддаларниг аксарият қисми йўқолиб кетади. Витаминлар эса организм учун зарур. Шунинг учун барча керакли моддаларни яна унга қайтариш лозим. Қандай қилиб дейсизми? Бунга фақат унни бойитиш билан эришиш мумкин. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тегирмонларда ун ишлаб чиқарилаётганда ун витаминлар, фолий кислотаси ва темир моддаси билан тўйинтирилади. Бу моддаларга ишлов бериш жараёнида қийматини йўқотмаслиги учун якуний босқичда қўшилади ва яхшилаб аралаштириладики, натижада бир сиқим унда ҳам барча озуқавий моддалар мавжудлигига эришилади. Бойитилган ундан пиширилган таом, нон ва бошқа маҳсулотлар ўз хусусиятини йўқотмайди, таъмида ҳам ўзгаришлар бўлмайди. Нон ёпиш жараёнида бойитилган ун 95 фоизгача ўзининг озуқавий моддаларини сақлаб қолади. “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ва "Агроинспекция"нинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари билан биргаликда 2020 йил бошоқли дон ҳосилини қабул қилишда буғдой донининг сифати, нон ёпиш хусусияти бўйича ўрганиш юзасидан олинган намуналар юзасидан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК лабораторияларида сифат таҳлиллари ўтказилмоқда. Бунда ҳудудларда етиштирилган бошоқли донларининг тури, сифати, синфи бўйича ўрганишлар-таҳлиллар ўтказилади дон қабул қилиш корхоналари билан биргаликда 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига қабул қилинган янги дон ҳосили сифатини ўрганиш, таҳлилий кўрикдан ўтказиш, технологик тавсифларини таҳлил қилиб келмоқда. Шунингдек, 2020 йил ҳосилидан қабул қилинган донларни жойлаштиришда, сифатли сақлашда ва қайта ишлаш жараёнларида ҳамда республика ичида ташишларда белгиланган меъйёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан доимий назорат олиб борилмоқда. “Дон ризқ-рўзимиз”, деймиз. Ундан тайёрланадиган нон ҳам ҳар кунги асосий озуқамиз ҳисобланади. Қадимдан нон азиз тутилган, унинг ушоғини ҳам исроф этишмаган. Бу бежиз эмас. Чунки нон ризқимиз эканлигидан ташқари соғлиқ ҳам ҳадя этмоқда.
Жорий йил ҳосил учун уруғлик пахта етиштириш мақсадида 3779 та фермер хўжаликларининг 139 минг гектар майдонида районлаштирилган, истиқболли ва янги ғўза навлари парвариши олиб борилиб, 2021 йил ҳосили учун сифатли уруғлик пахта хомашёси жамғариш мақсадида апробация тадбири олиб борилмоқда. "Ўзагроинспекция"нинг иккинчи ярим йиллик иш режасига кўра, ҳудудларда ушбу тадбирни кўргазмали семинар тарзида ўтказиш белгиланган бўлиб, бугунги мазкур тадбир карантин талабларига риоя этган ҳолда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб вилоят ва туманлар миқёсида ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзагроинспекция томонидан тасдиқланган қўшма баён асосида ҳудудларда туман апробация комиссиялари томонидан ўтказилиши белгилаб олинди. Ишлаб чиқилган баённомага кўра, 2021 йил ҳосили учун масъулияти чекланган жамият сифатида ташкил этилган 52 та элита уруғчилик хўжаликларида юқори (элита ва оригинал) ҳамда кейинги авлодларга мансуб уруғлик етиштириш учун жами 137,3 минг гектар майдонларда ушбу тадбирнинг ўтказилиши назорат қилиб борилади. Бугунги кунга келиб, барча вилоятларда Қишлоқ хўжалик бошқармалари ва уларнинг туман бўлимлари, "Ўзагроинспекция"нинг вилоят ҳудудий бошқармалари ва туманлар бўлимлари, пахта тўқимачилик кластерлари мутахассислари, тегишли идора ва ташкилотлар мутахассислари ҳамда уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари иштирокида апробация семинарлари ўтказилди ва иш режанинг тегишли бандлари ижроси таъминланди. манба: agroinspeksiya.uz
Жорий йилнинг 24-25 август саналарида Марказ раҳбарияти, сертификатлаштириш идоралари бошлиқ ва мутахассислари иштирокида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “project.gov.uz” электрон тизимига ID 21116 – рақами билан киритилган “Маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси кўриб чиқилди. Кўриб чиқиш жараёнида Марказнинг учта йўналиши мутахассилари томонидан ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича мулоҳаза ўтказилиб, ўз таклифларини билдиришди. Якунда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан таклиф қилинаётган қўшимча ва ўзгаришлар тегишли равшида расмийлаштирилиб “Агроинспекция”га тақдим этилди. Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, ушбу ҳужжат мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳаллий маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳолаш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органларнинг функция ва вазифалари, шунингдек уларнинг ишлаш принципини такомиллаштиришга қаратилган.
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан ўрта ва узун толали пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрланиб келинмоқда. Ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати 3 йил бўлиб, махсус комиссия томонидан тасдиқланади. 2020 йилнинг август ойида узун тола пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, тузилган комиссия томонидан тасдиқланиб, 3 йил муддатга узайтирилди. Ташқи кўриниш стандарт эталон намуналарининг тасдиқланишида, комиссия раиси Марказ директори С.Б. Шерматов бошчилигида, комиссия аъзолари Ўзагроинспекция, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Пахтасаноат илмий маркази, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг малакали мутахассислари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповнинг 2020 йил июлдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисида”ги 33-сонли йиғилиш баёни топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар карантин қоидалари кучайтирилганлиги муносабати билан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражадан масофадан туриб (онлайн ёки дистацион тарзда) ташкил этиш ишлари амалга оширилди. Масофадан ишловчи ходимларга иш учун зарур компьютер ва ноутбуклар, принтер ва телефон алоқаси ҳамда интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланди. 2020 йил 10 июлдан бошлаб марказга ташқаридан кирувчиларни ташрифларини чекладни ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари қабулини вақтинча тўхтатилиб, мурожаатларни фақат онлайн қабул қилиш йўлга қўйилди. Марказ ва ҳудудий филиаллар бинолари ва лабораториялари, хизмат хоналарида тозаликни сақлаш, шахсий санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишига жиддий амал қилиш ва ҳар ҳафта дизинфекция ишларини амалга ошириш бўйича марказ раҳбарияти томонидан маъсул шахсларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи