login

Карантин даврида қўшимча чораларини кўриш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповнинг 2020 йил июлдаги  “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисида”ги 33-сонли йиғилиш баёни топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар карантин қоидалари кучайтирилганлиги муносабати билан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражадан масофадан туриб (онлайн ёки дистацион тарзда) ташкил этиш ишлари амалга оширилди.

Масофадан ишловчи ходимларга иш учун зарур компьютер ва ноутбуклар, принтер ва телефон алоқаси ҳамда интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланди. 

2020 йил 10 июлдан бошлаб марказга ташқаридан кирувчиларни ташрифларини чекладни ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари қабулини вақтинча тўхтатилиб, мурожаатларни фақат онлайн қабул қилиш йўлга қўйилди.

Марказ ва ҳудудий филиаллар бинолари ва  лабораториялари, хизмат хоналарида тозаликни сақлаш, шахсий санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишига жиддий амал қилиш ва ҳар ҳафта дизинфекция ишларини амалга ошириш бўйича марказ раҳбарияти томонидан маъсул шахсларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 29 июля 2020 г.

Сўровнома

Alo
Yahshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Контактлар

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй

Телефон: (99871) 244-87-49

Факс: (99871) 244-87-49

Электрон почта: info@agroxizmat.uz

Боғланиш

© 2020 Agroxizmat. All Rights Reserved |

Design by W3layouts

Сайт яратувчиси DHD ICT Solutions