category

Новости

25 декабрда 1-2020 сонли ўқув классификаторлар гуруҳининг якуний имтихонлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 декабрь санасида 1.5 ой давом этган "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсининг 10 кишидан иборат 1-2020-сонли гуруҳининг ўз малакаларини ошираётган тингловчилари якуний имтихонларни топшириб мувафақиятли ўтдилар. Уларга Марказ раҳбарияти, соҳа мутахассислари иштирокида тантанали равишда сертификатлар топширилди.     

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 30 дек. 2020 г.

Янги пахта навларининг сифат кўрсаткичлари янги тизим асосида ўрганилмоқда

Марказнинг пахтачилик йўналишида пахта толасини сифатини юқори самарадорликда аниқлаш тизимга эга қурилмадан фойдаланилмоқда. Мазкур тизим пахта толасининг нави, узунлиги, нур қайтариш коэффициенти каби бир қанча кўрсаткичларни комплекс аниқлаш имконини беради. Пахта тозалаш корхоналаридан Марказнинг пахта маҳсулотлари марказий синов лабораториясига олиб келинилади. Бу ерда HVI 900 ва HVI 1000 самарадорликни текшириш тизимида 14 та кўрсаткич бўйича баҳоланади. 2020 йил давомида янги навлардан олинган 5000 дан ортиқ намуналар айнан ушбу тизимда ўрганилиб, олимларга тақдим этилди. Кўрсаткичлар аниқлангач маҳсулотлар ҳар бир намунадаги маҳсус штрих кодлар орқали автоматик жамлаш ва марказга узатиш учун маълумотлар базасига киритилади. Шундан сўнг ўрганишлар натижасига кўра уларга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Лабораторияда мавжуд бўлган тизим тўғри ва аниқ ишлаётганини ўрганиб бориш мақсадида ҳалқаро тестларда иштирок этиб келинмоқда. Бу айнан ушбу лабораторияда текширилиб стандартлаштирилган маҳсулотнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш йўлида муҳим вазифани бажаради.

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 25 дек. 2020 г.

Марказда шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 19 декабрь санасида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича Марказ ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди.  Ушбу тадбирда Марказнинг пахта, дон ва уруғчилик йўналишлари мутахассислари фаол қатнашдилар. Бахслар жуда қизиқ тарзда бўлиб ўтди. Мусобақа якунида ғолиб ва совринли ўринларни эгаллаган ходимларга Марказ раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКда спорт ва соғлом турмуз тарзига катта эътибор бериб келинмоқда. Бунинг исботи шу йили ўтказилган футбол бўйича "Бош вазир кубоги" ҳамда "Спорт ва жисмоний тарбия вазири кубоги"да Марказ йигитларининг юқори ўрниларни эгалаганлигида намоён бўлмоқда. Келгусида шу каби мусобақалар доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган.   

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 22 дек. 2020 г.

16 декабрда текстиль корхонасида 1-2020 сонли классификаторлар амалий машғулоти бўлиб ўтди

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 1-2020-сонли ўқув курсида 10 кишидан иборат тингловчилар таҳсил олиб, ўз малакаларини оширмоқдлар. Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш учун ўқув-амалий машғулотлари киритилган бўлиб, тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра, жорий йилнинг 16 декабрь куни "Real Tex" МЧЖда режалаштирилган амалий машғулотлари ўтказилди. Амалий машғулот Марказнинг пахта йўналиши мутахассиси О. Мирахамедов бошчилигида ўтказилди. Хозирги кунда дарслар давом эттирилмоқда.    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 21 дек. 2020 г.

Техник экин турлари бўйича эксперт комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги “Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг 2020 йил 14 декабрдаги 7-6/01-09-659-сонли хатига асосан, жорий йилнинг 17-декабрь куни Техник экин турлари бўйича эксперт комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг мутахассислари иштирок этдилар.   Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 августдаги 139-сонли буйруғи билан тасдиқланган, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига қишлоқ хўжалик экинлари навларини киритиш ва ундан чиқариш бўйича эксперт комиссияси тўғрисидаги низоми”га асосан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика уруғчиликни ривожлантириш маркази, Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси, Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази, Ўзпахтасаноат АЖ, Ўзёғмойсаноат АЖ, Пахта илм маркази, Ўзтўқимачилик кластерлар уюшмаси ва бошқа тегишли корхоналардан жалб этилган мутахассислар эксперт комиссияси сифатида қатнашдилар. Йиғилишни Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг директори Ш.Нурматов олиб борди. Экспертларга 2021 йилдан Давлат реестрига киритилган, чиқариладиган ва истиқболли деб хисобланадиган Техник экинлари ғўза навлари рўйхати таклиф қилинди.  Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг директор ўринбосари М.Муртолибоев томонидан эксперт комиссияси мутахас-сисларига Хоразм-127, С-6570, ЎзПИТИ-202 ғўза селекция навларини Давлат реестирига киритиш ҳамда истиқболли навлар  деб ИФ-2, ИФ-3, ЎзФА-710, С-6575, С-4728, СП-204, Самара, ССБ-Кластер, СП-40, Марварид, Тўлқин, Адолат-1, СП-7701, Шахрисабз-1 ғўза навларини белгилаш бўйича Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлар таклифлари бирма бир ўқиб эштирилди.  Ундан ташқари эксперт комиссияси мутахассислари томонидан Истиқболли навлар қаторидан чиқариш бўйича С-9085, Хурма, Ният, Келажак, Ишонч, Ўнқўрғон-2 селекция навлари мухокама қилинди.    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 18 дек. 2020 г.

Пахта тозалаш корхонларида ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 1-2020-сонли ўқув курсида 10 кишидан иборат тингловчилар таҳсил олиб, ўз малакаларини оширидилар. Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш учун ўқув-амалий машғулотлари киритилган бўлиб, тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра, жорий йилнинг 3 декабрь куни "Юқори Чирчиқ оқ олтин толаси" ИЧКда режалаштирилган амалий машғулотлари ўтказилди.   Қўшимча сифатида шуни айтиб ўтиш жоизки, Стандартлар институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказида раҳбар ходим ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича 2020 йил учун тасдиқланган Режа-жадвалига мувофиқ “Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг компетентлилигини O'zDSt ISO/IEC 17025:2019 бўйича баҳолаш” ихтисослиги бўйича 4-чоракдаги ўқув курси жорий йилнинг 30 ноябрь - 4 декабрь кунлари ташкиллаштирилди. Ўқув курси масофадан онлайн усулида Google Meet веб-дастури орқали ўтказиди. Онлайн ўқув курсида ўқиш учун Марказ ходимларингизга зарур шароит яратиб берилди. Ўқиш якунларига кўра 32-та тингловчига Малака оширганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилди.

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 06 дек. 2020 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи