Контакты
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш учун ўқув-амалий машғулотлари киритилган бўлиб, жорий йилнинг 18 март санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсининг 1-2021 сонли гурух тингловчилари "TCT Agro Cluster" пахта тозалаш корхонсида амалий машғулотларда қатншадилар. Ушбу ўқув амалиёт дарсларини марказнинг малакали мутахассислари олиб бордилар.
Марказ директорининг жорий йилнинг 10 мартдаги 44 и/ч-сонли буйруғига асосан 15 март куни Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курси фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 342 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламаенти каби мавзуларидан ташкил топган. 1-2021-сонли ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар. Ўқув амалиёт дарслари 23 апрелгача давом этади.
Жорий йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига кўра бутун мамлакат бўйлаб “Обод ва кўркам маҳаллам” умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди. Мазкур тадбирда Марказ ходимлари фаол иштирок этдилар. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган ушбу йирик акция “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб этган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган. Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Марказ ва унинг вилоят филиаллари ҳудудлари ободонлаштирилди, йўлак ва ариқлар чиқинди ва шох-шаббалардан тозаланиб, тартибга келтирилди.
Жорий йилнинг 5 март куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", "Пахта селекцияси ва уруғчилиги", "Пахтачилик соҳасидаги янгиликлар, технологиялар" мавзуларида олиб борилди. Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали мутахассислари олиб боряпти.
Жорий йилнинг 26 февраль куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", ГОСТ 21820.3-76 "Уруғлик чигит. Ифлослик, механик шикастланганлик, тола қолдиғи, тук қолдиғи ва куйганликни аниқлаш усулуллари", "Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги мавзуларида олиб борилди. Қайд этиш жоизки ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали мутахассислари олиб боряпти.
Жорий йилнинг 19 февраль куни Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17025:2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", O'zDSt 17065:2015 "Тузимлмага доир талаблар. Ташкилий тузилма ва юқори раҳбарият. Сертификатлаштириш жараёнида иштирок этувчи ҳодимларнинг лаёқатлик менеджменти", Ижро интизоми, иш юритиш ҳужжатлари тартиби, "Уруғ донакли мевали, атиргул ва ток кўчатларидан намуна танлаб олиш тартиби" мавзуларида олиб борилди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи