category

Новости

«Органик пахта етиштириш стандарти» бўйича семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11-февраль куни „Wyndham“ (олдинги "Дедеман") меҳмонхонасида  “Органик пахта етиштириш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.  Тренингда пахтачилик кластерлари раҳбарлари, иш бошқарувчилари, агрономлари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, стандартлар ва сертификатлаштириш бўйича мутахассислар қаторида Марказнинг пахта йўналиши ходимлари ҳам иштирок этдилар.  Семинарда "Органик пахтачилик агротехнологияси", "Органик пахта етиштириш учун асосий талаблар", "Органик пахта стандартлари", "Сертификатлаштириш" жараёнлари ва тартиблари" мавзусида маърузалар тингланди.  Ўқув семинари Швейцариянинг «Органик қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти» (FiBL) нинг экспертлари томонидан олиб борилди.  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 12 февр. 2021 г.

Пахта толаси ширадорликни аниқлаш жараёни

Пахта толаси ширадорликни аниқлаш жараёнидан видеолавҳа   Пахта толаси ширадорлигини аниқлаш усули            

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 01 февр. 2021 г.

Марказда техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

2021 йил учун тасдиқланган техник ўқув машғулотлари режа-жадвалига асосан жорий йилнинг 29 январь санасида Марказнинг пахта, уруғчилик, дон ҳамда ҳудудий филиалларда O'zDSt 17025-2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", ПҚ-106  "Пахта толасини сертификатлаштириш тартиби" ҳамда пахта, уруғлик, дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштириш соҳасидаги мавжуд меъёрий ҳужжатлар бўйича уқув семинарлари бўлиб ўтди.        

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 29 янв. 2021 г.

Шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 16 январь санасида “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича ходимлари ўртасида Марказнинг “Уруғчилик “ йўналиши биносида мусобақалар ўтказилади.  Ушбу тадбирлар Марказ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда. 2020 йил 19 декабрда ҳам шу спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб унда ғолиб ва совринли ўрин эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилган эди. Барчангизни ўтказиладиган мусобақага таклиф қилиб қоламиз!  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 14 янв. 2021 г.

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади! Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайди!  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 14 янв. 2021 г.

Андижон филиалида йил якуни сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 29 декабрь санасида Андижон вилоят филиали томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф килиш чоралари ҳамда Марказ томонидан 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар буйича танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш сўнгида филиал бошлиғи Ж.Расулов сўзга чиқиб филиал ходимларини кириб келаётган 2021 йил билан самимий муборакбод этиб, ходимларнинг фарзандлари учун Марказ ва филиал томонидан тайёрланган совғалар такдим этилди.        

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 30 дек. 2020 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи