category

Новости

Навруз айёми муборак!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси барчангизни янгиланиш ва покланиш рамзи бўлган Наврўз айёми билан самимий қутлайди! Ҳар бир хонадонга бахт ва фаровонлик ҳамрох бўлишини тилаб қолади!  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 21 марта 2022 г.

Ўқув курсларида навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 6 кишидан иборат I-2022 гуруҳи жорий йилнинг 4 март санасида "Real Agro Cotton" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси М. Арипжанов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта тозалаш  корхонасида пахта хомашёни қайта ишлаш, пахта толасини тозалаш, пресслаш жараёнларни ўрганиш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.          

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 04 марта 2022 г.

Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курслари гуруҳи очилди

Марказ директорининг жорий йилнинг 25 февралдаги 18 и/ч-сонли буйруғига асосан 28 февраль санасидан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган. Ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар.           

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 01 марта 2022 г.

Амалий техник ўқишлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 18 февраль куни Марказ йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.        

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 18 февр. 2022 г.

Марказда навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 январь куни йўналишлар ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режаларга асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказ мутахассис ходимлари олиб бордилар. Техник ўқишлар қўйидаги мавзулар асосида олиб борилди: - Пахта толасини сертифатлаштириш тартиби; - O`z Dst 663:2017 Давлат стандарти талаблари; - Дон ва дон маҳсулотларини экспорт ва импортини назорат қилиш ҳамда ҳужжатларни тўлдириш; - Oz’DSt 644 Давлат стандарти  "Пахта. Намликни аниқлаш усуллари"; - Доннинг сифатини аниқлаш учун қўлланиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар; - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан  2593-сон билан рўйхатдан ўтган "Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги” Низом.            

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 28 янв. 2022 г.

Марказда навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 декабрь куни йўналишлар ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказ мутахассис ходимлари қаторида "Стандартлар институти" илмий ходимлари ўтказдилар.          

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 03 дек. 2021 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи