Aloqa
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКда вакант турган - Коррупцияга қарши ички назорат хизмати бош мутахассиси лавозимига очиқ танлов ўтказилишини маълум қилади.
МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР:
олий юридик маълумот;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида етарли кўникмага эга бўлиши;
давлат тилини мукаммал билиши;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана билиш (аъло даражада);
тезкор қарор қабул қилиш ва уни амалга ошира олиш.
Бош мутахассисга қўйиладиган шахсий фазилатлар:
таҳлилий ва муқобил фикрлаш;
ташаббускорлик;
бурч ва жавобгарлик ҳисси;
принципиаллик, ҳалоллик, одоблилик;
жамоада ижобий муносабатларни яратиш қобилияти;
янги, илғор тажрибаларни кўра олиш, қўллаб-қувватлаш ва ишда қўллай олиш қобилияти;
танқидни кўтара олиш.
ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1. Марказнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;
2. Марказда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
3. Марказда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
4. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш.
ИШ ШАРОИТЛАРИ
Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18:00 гача
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларингизни 2022 йилнинг 5 октябрига қадар қуйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин: info@agroxizmat.uz
So'rovnoma
Aloqa
Qayta bog'lanish