Техник экин турлари бўйича эксперт комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги “Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг 2020 йил 14 декабрдаги 7-6/01-09-659-сонли хатига асосан, жорий йилнинг 17-декабрь куни Техник экин турлари бўйича эксперт комиссиялари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг мутахассислари иштирок этдилар.  

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 августдаги 139-сонли буйруғи билан тасдиқланган, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига қишлоқ хўжалик экинлари навларини киритиш ва ундан чиқариш бўйича эксперт комиссияси тўғрисидаги низоми”га асосан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика уруғчиликни ривожлантириш маркази, Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси, Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази, Ўзпахтасаноат АЖ, Ўзёғмойсаноат АЖ, Пахта илм маркази, Ўзтўқимачилик кластерлар уюшмаси ва бошқа тегишли корхоналардан жалб этилган мутахассислар эксперт комиссияси сифатида қатнашдилар.

Йиғилишни Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг директори Ш.Нурматов олиб борди. Экспертларга 2021 йилдан Давлат реестрига киритилган, чиқариладиган ва истиқболли деб хисобланадиган Техник экинлари ғўза навлари рўйхати таклиф қилинди. 

Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг директор ўринбосари М.Муртолибоев томонидан эксперт комиссияси мутахас-сисларига Хоразм-127, С-6570, ЎзПИТИ-202 ғўза селекция навларини Давлат реестирига киритиш ҳамда истиқболли навлар  деб ИФ-2, ИФ-3, ЎзФА-710, С-6575, С-4728, СП-204, Самара, ССБ-Кластер, СП-40, Марварид, Тўлқин, Адолат-1, СП-7701, Шахрисабз-1 ғўза навларини белгилаш бўйича Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлар таклифлари бирма бир ўқиб эштирилди. 

Ундан ташқари эксперт комиссияси мутахассислари томонидан Истиқболли навлар қаторидан чиқариш бўйича С-9085, Хурма, Ният, Келажак, Ишонч, Ўнқўрғон-2 селекция навлари мухокама қилинди.

 

photo2020-12-1714-00-18.jpg

photo2020-12-1714-00-18-3.jpg

photo2020-12-1714-00-18-2.jpg

 

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Dec 18, 2020

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish