Aloqa
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон пахтачилик ва тўқимачилик саноатида сертификатлаш имкониятлари” мазусида тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув тренинги пахтачилик ва тўқимачилик соҳасидаги сертификатлар, уларнинг Ўзбекистон учун долзарблиги ва аҳамияти, сертификатлаштириш тартиблари ва асосий қоидалари ҳамда маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини оширишдаги ўрни каби жиҳатларини ўз ичига қамраб олган.
Тренингда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, "Пахтасаноат илмий маркази" ва пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари ҳамда стандартлаштириш бўйича соҳа мутахассислари қатнашмоқда.
Лойиҳа Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилиб, лойиҳанинг асосий мақсади - пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқаришда ва дастлабки қайта ишлаш тизимини ривожлантиришда ҳамда экспортга йўналтиришда қўллаб-қувватлашдир.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати
So'rovnoma
Aloqa
Qayta bog'lanish