Aloqa
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
1-2020-сонли ўқув курсида 10 кишидан иборат тингловчилар таҳсил олиб, ўз малакаларини оширидилар.
Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш учун ўқув-амалий машғулотлари киритилган бўлиб,
тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра, жорий йилнинг 3 декабрь куни "Юқори Чирчиқ оқ олтин толаси" ИЧКда режалаштирилган амалий машғулотлари ўтказилди.
Қўшимча сифатида шуни айтиб ўтиш жоизки, Стандартлар институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказида раҳбар ходим ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича 2020 йил учун тасдиқланган Режа-жадвалига мувофиқ “Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг компетентлилигини
O'zDSt ISO/IEC 17025:2019 бўйича баҳолаш” ихтисослиги бўйича 4-чоракдаги ўқув курси жорий йилнинг 30 ноябрь - 4 декабрь кунлари ташкиллаштирилди.
Ўқув курси масофадан онлайн усулида Google Meet веб-дастури орқали ўтказиди. Онлайн ўқув курсида ўқиш учун Марказ ходимларингизга зарур шароит яратиб берилди. Ўқиш якунларига кўра 32-та тингловчига Малака оширганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилди.
So'rovnoma
Aloqa
Qayta bog'lanish