Aloqa
2020 йилнинг 8 ой мобайнида дон йўналиши сертификатлаштириш бўлими томонидан 1 млн 565 минг тонна импорт қилинган, яъни, четдан келтирилган дон ва донни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, жумладан, 1 млн 284 минг тонна буғдой дони, 191 минг тонна ун ва 91 минг тонна бошқа дон ва дон маҳсулотларига (макка, арпа ва ёрмалар) мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган 2020 йил
4 июндаги баёнининг 14-бандида берилган топшириқни бажариш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги 190 та дон қабул қилиш масканларига қабул қилинган 3 млн 113 минг 655 тонна товар донларидан 1140 та намуналар танлаб олинди ва улардан 380 та ўртача намуналар ажратилди ва “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси филиалларининг 12 та дон ўйналиши бўйича иқтисослаштирилган лабораторияларида янги дон ҳосили сифатини таҳлилий кўрикдан ўтказиш, технологик тавсифларини ўрганиш бўйича синовлар ўтказилди.
Шунингдек, дон йўналиши бўйича Марказий лаборатория томонидан тажриба йўли билан нон ёпиш ва натижалари бўйича новвойчилик хусусиятлари баҳолаш ишлари амалга оширилди.
So'rovnoma
Aloqa
Qayta bog'lanish