Алоқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хужалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқланган.
Ўзбекистон Респбуликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун тақдим этилган КМО 0301-сонли лицензиясига мувофиқ «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг мутахассислар тайёрлаш ўқув курслари томонидан “Тракторист-Машинистлар тайёрлаш” ўқув курслари очилиши режалаштирилмоқда.
Ҳозирги кунда мазкур ўқув курсларини очиш учун ўқув – материал базани шакллантириш, малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан Пахта толаси, момиғи ва техник чигити ташқи кўриниш стандарт намуналарини 2020 йил пахта ҳосили учун тайёрлаш ва шартномалар асосида реализация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш