login

Марказнинг уруғчилик йўналиши ISTAга аъзо бўлди

Марказнинг уруғчилик йўналиши ISTA ҳалқаро ташкилотга аъзолигига қабул қилинди. Ушбу ташкилот ўзи нима, нима билан шуғулланади ва Марказга ISTA ташкилотига аъзо бщлиш нима беради. 

Халқаро уруғларни синаш ассоциацияси (ISTA) 1924 йилда ташкил етилган ва дунё бўйлаб 100 дан ортиқ аъзоларга ега. Бу турли мамлакатлар қонунларида белгиланган уруғларнинг товарлилгини текшириш ҳуқуқига ега бўлган лабораториялар бирлашмаси. Унинг вазифаларига уруғланиш қобилиятини, уруғ кучини ва уруғларда генетик жиҳатдан модификацияланган организмларнинг (ГМО) таркибини аниқлаш усулларини аниқлаш киради. ISTAга аъзо лабораториялар томонидан тасдиқланган синов натижалари Жаҳон Савдо Ташкилотининг (ЖСТ) халқаро уруғлик айланишидаги савдо шериклари томонидан қабул қилинади. Бундан кўриниб туриптики уруғчилик соҳасида ушбу ассоциацияга аъзо бўлиш нафақат Марказ, балки мамлакатимиз учун ҳам кенг имкониятлар яратади, Республикада етишитирилаётган уруғчилик маҳсулотларини ҳалқаро бозорга чиқишида, экспорт салоҳиятини яна оширишида муҳим ўрин тутади.

scan20102020165741-1.jpg

Published by agroxizmat on 2020 Окт 21

Сўровнома

Alo
Yahshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Контактлар

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй

Телефон: (99871) 244-87-49

Факс: (99871) 244-87-49

Электрон почта: info@agroxizmat.uz

Боғланиш

© 2020 Agroxizmat. All Rights Reserved |

Design by W3layouts

Сайт яратувчиси DHD ICT Solutions