“Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси  тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси 2024-йил учун тузилган иш-режаси тегишли бандлари ижроси таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15-март куни Марказнинг Сирдарё вилояти филалида “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизмати томонидан Коррупция бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. 

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. Шуни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 3 та Қонун, 6 та Президент Фармонлари, 7 та Президент қарорлари, 70 дан ортиқ қонун хужжатлари ишлаб чиқилган.

Коррупцияга имкон берувчи сабаблар – Иқтисодий аҳвол, Салбий ижтимоий муҳит, Институционал тузилмалар яъни Давлат хизматчиларининг малакаси пастлиги, бошқарувнинг самаласизлиги, ички ва ташқи назоратнинг сустлиги, Халолликнинг етишмаслиги, Жамоатчилик назоратини етишмаслиги, “Непотизм” яъни таниш-билишчилик,  бефарқлик ва бошқалар сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳозирда коррупсияга оид жиноятларнинг содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилётгани тўғрисида огоҳлантирилди. шахсларга давлат хизматларига қабул қилиниши, сайланиши, алоҳида лавозимларга тайинланиши хатто давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларда ишлашлари таъқиқлаб қўйилган-деб тушинтирилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари таништирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши кураш конвенциясига қўшилиш тўғрисдаги қонун (2008), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги (2017), Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон (2020), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамотчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармон (2021). Коррупция ўзига хос ирсий даволаб бо'лмайдиган касаллик сифатида қадим замонлардан бери мавжуд бо'либ, жамиятлар ва давлат ташкилотларига таъсир коўрсатиб келган ва бугунги кунгача мағлубиятсиз қолмоқда. Бу ҳуқуқий асосларнинг устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига асосланган хужжатлар ҳисобланади.

Семинар давомида иштирокчиларга  коррупцияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчиларга ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари муқаррарлиги тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Марказнинг Сирдарё вилоят филиали ходимлари яъни семинар-тренинг иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларига керакли жавоблар олдилар.

 

photo2024-03-1517-07-22.jpg

 

photo2024-03-1517-07-50.jpg

 

photo2024-03-1517-09-36.jpg

 

photo2024-03-1517-11-21.jpg

 

photo2024-03-1517-11-03.jpg

 

photo2024-03-1517-09-59.jpg

 

photo2024-03-1517-12-29.jpg

 

Published by agroxizmat on 2024 Мар 15

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш