Нав тозалигини аниқлаш дала майдонида экилган уруғлик ғалла навлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги қонунига асосан, Марказнинг дала тажриба майдонида кузги бошоқли дон экинларининг навдорлигини аниқлаш учун учун жўнатилган намуналар илмий-тадқиқот институтлари ва унинг илмий тажриба станцияларидан ҳамда дон корхоналари уруғлик тайёрлаш цехларидаги уруғлик тўдаларидан амалдаги стандарт талаблари (ГОСТ 12036-85) асосида танлаб олинган. Намуналарни танлаб олиш илмий-тадқиқот институти вакили ёки уруғлик дон тайёрлаш цехи ходимлари билан биргаликда Марказнинг худудий филиаллари лаборатория ходимлари томонидан амалга оширилган.

Апробация “Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ (рўйхат рақами 2593, 2014 йил 12 июнь) асосида амалга оширилади.

2020 йил ҳосили учун Марказнинг дала тажриба майдонида кузги бошоқли дон экинларининг 48 та навлари бўйича  илмий-тадқиқот институтлари ва унинг илмий тажриба станцияларидан ҳамда дон корхоналари уруғлик тайёрлаш цехларидаги уруғлик тўдаларидан танлаб олинган жами 401 та намуналари экилиб синовдан ўтказилмоқда. 


Вилоятлар кесимида юборилган намуналар

 

Вилоят

Авлоди

Жами

Кўпайтириш 
кўчатзори

Супер элита

Элита

1

Қорақалпоғистон Республикаси

 

2

28

30

2

Андижон

23

33

20

76

3

Бухоро

 

1

1

2

4

Жиззах

4

10

10

24

5

Қашқадарё

 

15

17

32

6

Навоий

 

5

8

13

7

Наманган

 

18

11

29

8

Самарқанд

 

22

41

63

9

Сурхондарё

3

12

19

34

10

Сирдарё

 

6

 

6

11

Тошкент

 

18

15

33

12

Фарғона

 

15

16

31

13

Хоразм

 

10

18

28

Жами:

30

167

204

401

 photo2020-05-1812-34-01.jpg   photo2020-05-1812-31-51.jpg

                                                                                          

Published by agroxizmat on 2020 Июн 8

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш