Contacts
Жорий йилнинг 11 июнь санасида Марказда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Жумладан ушбу техник машғулотлар тасдиқланган режага асосан ҳудудий филиалларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Наманган вилоятида пахта ва дон йўналишларида "Oz`DSt 618 Пахта толаси. Пишиб етилганликни аниқлаш усуллари" ва "Синов лабораториясида хона ҳароратини назорат қилиш" мавзуларида ходимлар ўртасида ўқув машғулотлар бўлиб ўтди. Техник машғулотларни филиалнинг тажрибали мутахассислари Ш.Хожимирзаев ва С.Саотовлар олиб бордилар. Филиалнинг уруғчилик йўналиши ходимлари эса бўғдой даласи апробация ишларида қатнашдилар.
Қуйидаги хавола орқали Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясининг 2021 йил 14 июндаги 24-сонли "Newsletter Gdynia Cotton Association" ҳамда Буюк Британияда чоп этиладиган "Cotton Outlook" журналининг 23-сонини кўчириб олиб, жаҳонда ушбу соҳадаги сўнги янгилик ва статистик маълумотлардан бохабар бўлишингиз мумкин. Диққат! Журнал матни поляк ва ингилиз тилида берилган. Newsletter GCA No.24. June 14. 2021 (.pdf 422 kB) Cotton Outlook Vol.99. No. 23. June 10.2021 (.pdf 2,72 mB)
“Ўзагроинcпекция”нинг 2020 йил 8 январдаги 11.1/11-20-6-58-сонли хатига асосан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 31 январдаги 21 и/ч-сонли “Халкаро пахта ташкилотлари билан доимий ҳамкорликни олиб бориш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган. Юқоридагиларга асосан ҳамда 2021 йил 22 апрелдаги 10-161-сонли хат билан Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясига аъзоликни давом эттириш буйича мурожаат қилинди. Марказнинг ушбу мурожаати Ассоциациянинг директорлар кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, Марказни Халкаро Пахта Ассоциациясига аъзо мамлакат рўйхатига қўшиш тўғрисидаги ижобий хулосаси олинди. Қуйидаги хавола орқали Гдыня Халкаро Пахта Ассоциациясининг 2021 йил 7 июндаги 23-сонли "Newsletter Gdynia Cotton Association" ҳамда Буюк Британияда чоп этиладиган "Cotton Outlook" журналининг навбатдаги сонини кўчириб олиб, жаҳонда ушбу соҳадаги сўнги янгилик ва статистик маълумотлардан бохабар бўлишингиз мумкин. Диққат! Журнал матни ингилиз тилида берилган. Newsletter GCA No.23. June 7. 2021 (.pdf 500 kB) Cotton Outlook Vol.99. No. 22. June 3.2021 (.pdf 365 mB)
Марказнинг уруғчилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги видео лавҳа
Жорий йилнинг 4 июнь санасида Марказнинг уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt 17025-2019 "Ички аудитлар. Раҳбарият томонидан таҳлиллар", "Юқори авлод уруғларини етиштириш технологияси" мавзуларида олиб борилди. Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.
2021 йилнинг 10 - 11 май санасида Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи савдо ва иқтисодиёт бўйича вазир-делегати Ф.Ристер бошчилигида делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида, "MEDEF International" тадбиркорлар ҳаракати билан биргаликда ўзбек-француз бизнес-форуми ўтказилиши баробарида, қишлоқ хўжалигида агрологистика марказини очиш ва бошқариш бўйича “RUNGIS SEMMARIS” компанияси, иссиқхона тармоғини ривожлантириш бўйича “RICHEL GROUP” компанияси ва уруғчилик тармоғини ривожлантириш бўйича “ADEPTA” компанияси вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, “ADEPTA” компанияси раиси, шу билан бирга “SEMAE” компанияси маслаҳатчиси ҳисобланган жаноб Франсуа Бурго билан Марказ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, “ISTA”, “EC” ва “OECD” халқаро ташкилотлари томонидан белгиланган нормаларга мувофиқ сертификатлаштириш ва назорат тизимини стандартлаштириш борасида амалий маслаҳатларини бериб боришига келишиб олинди.
Poll
Contacts
Contact form