Коррупцияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича семинар

Жорий йилнинг 16 декабрь санасида Марказда "Коррупцияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш" бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, мутахассилар ва онлайн равишда ҳудудий филиаллар ҳодимлари иштирок этдилар.

Мазкур семинар йиғилишини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Р. Юладшев олиб борди ва тадбир иштирокчиларига коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришга оид қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинарда Марказ тизими иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатларни олдини олиш, коррупцион ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Марказнинг тегишли бўлимларига тақдим этиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу мавзу, тадбир - қатнашчилари орасида қизиқиш ўйғотиб, баҳс - мунозара тарзида мулоқот олиб борилди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

 

 

photo2022-12-1611-04-31.jpg

 

photo2022-12-1611-04-33.jpg

 

photo2022-12-1611-13-53.jpg

 

photo2022-12-1611-31-51.jpg

 

photo2022-12-1611-12-39.jpg

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 17 дек. 2022 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи