Контакты
Умумҳалқ ва хайрия хашарини ўтказиш доирасида жорий йилнинг 17 август санасида "Агросаноат мажумида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК марказий аппарати ва ҳудудий филиаллар ходимлари иштирокида бириктирилган бинолар ва уларга тегишли ташқи ва ички худудларида ободонлаштириш ишлари ўтказилди. Хашар давомида ҳудуд атрофлари чиқиндилардан тозаланди, дарахтлар тартибга келитирилиб оқланди
"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида ўз фаолиятига оид тажрибаларни, ўрганиш, бу бўйича керакли маълумотларни мунтазам йиғиб боришлигини таъминлаш мақсадида соҳага замонавий технологиялар, илғор тажрибаларни кенг жорий қилишни ташкил этиш юзасидан Махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди Маҳсус гуруҳга қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгиланди: - Агросаноат мажмуида хизмтлар кўрсатиш соҳасига оид янгиликлар, илғор тажрибалар, амалий-методик ва илмий маълумотлар базасини мунтазам равишда шакиллантириш ва янгилаб бориш; - Соҳага оид фаолият юритувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни ўрнатиш ва кенгайтириш; - Ижтимоий тармоқларда хамда Марказнинг рамий веб-сайтида маълумотларни кенг тақдим этиб бориш. Янглиликлар, илғор тажрибалар, амалий-методик ва илмий маълумотлар тўғрисидаги ахборотлар фақат ишончли, муаллифлигини ўрганиш имконияти мавжуд бўлган, шунигдек, ўзаро алоқалар ўрнатилган манбаларидан олиниши белгиланди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг жорий йилнинг 19 июль санасидаги 3-сонли буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг устави, бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг ташкилий тузилмаси ва ҳудудий филиалларнинг тузилмалари тасдиқланди. Шунингдек мазкур буйруқга мувофиқ Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида ишларни мазкур Устав асосида ташкиллаштирилишини таъминланиши белгилаб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасининг Устави билан " Марказ устави" бўлими орқали танишишингиз мумкин
- аккредитация доирасига мувофиқ тарзда Агросаноат мажмуи маҳсулотлари (қишлоқ хўжалиги экинларининг барча турдаги уруғлари ва кўчатлари, пахта толаси, момиғи, пахта техник чигити, момиқ пахта, ёғ, маргарин, майонез, шрот, шелуха, хўжалик совуни, дон, дуккакли-дон ва мойли экинлар, уларнинг уруғлари, шунингдек, ун, ёрма, кепак, оралиқ маҳсулотлар ва чиқиндилар ҳамда агросаноат мажмуининг бошқа маҳсулотлари - кейинги ўринларда маҳсулотлар деб юритилади) синовларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш; - мувофиқлик сертификати ва сифат сертификатлари бериш ишларини бажариш; - аккредитация доирасига мувофиқ тарзда, синов ускуналарини метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш; - пахта толаси ва момиғи тойлари массаси назоратини амалга ошириш;
Опрос
Контакты
Форма обратной связи