Контакты
2021 йил учун тасдиқланган техник ўқув машғулотлари режа-жадвалига асосан жорий йилнинг 29 январь санасида Марказнинг пахта, уруғчилик, дон ҳамда ҳудудий филиалларда O'zDSt 17025-2019 "Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар", ПҚ-106 "Пахта толасини сертификатлаштириш тартиби" ҳамда пахта, уруғлик, дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштириш соҳасидаги мавжуд меъёрий ҳужжатлар бўйича уқув семинарлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 16 январь санасида “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича ходимлари ўртасида Марказнинг “Уруғчилик “ йўналиши биносида мусобақалар ўтказилади.
Ушбу тадбирлар Марказ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда. 2020 йил 19 декабрда ҳам шу спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб унда ғолиб ва совринли ўрин эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилган эди.
Барчангизни ўтказиладиган мусобақага таклиф қилиб қоламиз!
"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади!
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайди!
Жорий йилнинг 29 декабрь санасида Андижон вилоят филиали томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф килиш чоралари ҳамда Марказ томонидан 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар буйича танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш сўнгида филиал бошлиғи Ж.Расулов сўзга чиқиб филиал ходимларини кириб келаётган 2021 йил билан самимий муборакбод этиб, ходимларнинг фарзандлари учун Марказ ва филиал томонидан тайёрланган совғалар такдим этилди.
Жорий йилнинг 25 декабрь санасида 1.5 ой давом этган "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсининг 10 кишидан иборат 1-2020-сонли гуруҳининг ўз малакаларини ошираётган тингловчилари якуний имтихонларни топшириб мувафақиятли ўтдилар. Уларга Марказ раҳбарияти, соҳа мутахассислари иштирокида тантанали равишда сертификатлар топширилди.
Марказнинг пахтачилик йўналишида пахта толасини сифатини юқори самарадорликда аниқлаш тизимга эга қурилмадан фойдаланилмоқда. Мазкур тизим пахта толасининг нави, узунлиги, нур қайтариш коэффициенти каби бир қанча кўрсаткичларни комплекс аниқлаш имконини беради. Пахта тозалаш корхоналаридан Марказнинг пахта маҳсулотлари марказий синов лабораториясига олиб келинилади. Бу ерда HVI 900 ва HVI 1000 самарадорликни текшириш тизимида 14 та кўрсаткич бўйича баҳоланади.
2020 йил давомида янги навлардан олинган 5000 дан ортиқ намуналар айнан ушбу тизимда ўрганилиб, олимларга тақдим этилди. Кўрсаткичлар аниқлангач маҳсулотлар ҳар бир намунадаги маҳсус штрих кодлар орқали автоматик жамлаш ва марказга узатиш учун маълумотлар базасига киритилади. Шундан сўнг ўрганишлар натижасига кўра уларга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади. Лабораторияда мавжуд бўлган тизим тўғри ва аниқ ишлаётганини ўрганиб бориш мақсадида ҳалқаро тестларда иштирок этиб келинмоқда. Бу айнан ушбу лабораторияда текширилиб стандартлаштирилган маҳсулотнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш йўлида муҳим вазифани бажаради.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи