Марказда коррупцияга қарши курашиш бўйича вебинар бўлиб ўтди

Ходимларнинг касбий маданияти, одоб-ахлоқи, коррупцияга муросасиз муносабатда бўлиш кайфиятини шакллантириш ҳамда Инспекция бошлиғининг тегишли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13 март санасида Марказда "Коррупцияга қарши курашишнинг Конституциявий асослари, сиёсатнинг асосий йўналишлари” мавзуси бўйича ўқув-вебинари бўлиб ўтди. Ушбу вебинарда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ҳамда ҳудудий филиаллар раҳбарлари иштирок этдилар.

Мазкур ўқув-вебинарини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Равшан Юлдашев олиб борди ва тадбир иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрни, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар, шунингдек, давлат ташкилотларидаги коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизматларининг тутган ўрни бўйича асосий тушунчалар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

 

5.jpg

 

4.jpg

 

2.jpg

 

6.jpg

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 13 марта 2023 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи