category

Новости

Коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар

Жорий йилнинг 7 октябрь санасида Марказнинг мажлислар залида фаолият олиб бораётган ходимлар билан "Коррупцияга қарши курашиш қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассислар, филиал раҳбарлари (онлайн равишда) ҳамда "Ўзагроинспекция"нинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бош инспектори Ш. Хамраевлар иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари йиғилганларга коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришда қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтириш беришди. Шунингдек, семинар давомида Марказ ходимларига иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Марказнинг кадрлар бўлими ёки Инспекциянинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлимига тақдим этиб боришлари тўғрисида келишиб олинди.        

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 10 окт. 2022 г.

Байрам муборак азиз устозлар ва мураббийлар!

Аgrosanoat majmuida xizmatlar koʼrsatish markazi" davlat unitar korxonasi aziz ustozlar va murabbiylarni 1- oktyabrь - "Oʼqituvchi va murabbiylar kuni" bilan samimiy muborakbod etadi!    Doimo sogʼ-salomat va omon boʼling, aziz ustozlar!    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 01 окт. 2022 г.

Диққат эълон!!!

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКда вакант турган - Коррупцияга қарши ички назорат хизмати бош мутахассиси лавозимига очиқ танлов ўтказилишини маълум қилади.  МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР: олий юридик маълумот;  коррупцияга қарши курашиш соҳасида етарли кўникмага эга бўлиши; давлат тилини мукаммал билиши;  замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана билиш (аъло даражада); тезкор қарор қабул қилиш ва уни амалга ошира олиш.  Бош мутахассисга қўйиладиган шахсий фазилатлар:  таҳлилий ва муқобил фикрлаш;  ташаббускорлик;  бурч ва жавобгарлик ҳисси;  принципиаллик, ҳалоллик, одоблилик;  жамоада ижобий муносабатларни яратиш қобилияти;  янги, илғор тажрибаларни кўра олиш, қўллаб-қувватлаш ва ишда қўллай олиш қобилияти;  танқидни кўтара олиш. ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ 1. Марказнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;  2. Марказда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;  3. Марказда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;  4. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш. ИШ ШАРОИТЛАРИ Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш вақти: 09: 00 дан 18:00 гача Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларингизни 2022 йилнинг 5 октябрига қадар қуйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин: info@agroxizmat.uz  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 23 сент. 2022 г.

Марказда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар юзасидан

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси меҳнат жамоасида фаолият юритаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли, 2022йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонлари, 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2022 йил 18 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнига асосан 2022 йил 1 август куни 78-сонли буйруқ билан Марказда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ташкил этилди. Ушбу давр мобайнида бошланғич ташкилот томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1. Марказий аппарат хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти жорий йилнинг 12-13 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги  томонидан ташкил этилган Ёшлар ижод саройида вазирлик ва давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган ёш хотин-қизларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарида фаол қатнашди ва сертификатлар билан тақдирланди. 2. Марказий аппарат хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти 2022 йил август ойида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиалларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантирди ва вилоят филиалларида 5 нафардан кўп бўлган хотин-қизлар ўзлари учун бошланғич ташкилот тузишди. 3. “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида фаолият олиб бораётган кам таъминланган ва ногирон фарзанд тарбиялаётган хотин-қизлар рўйхатини шакллантирди. 4. Қорақалпоғистон Республикаси филиалида қишлоқ хўжалиги экинларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораторияси техник лаборанти Юсупова Гулмира Муратбаевна ногирон фарзанд тарбиялаётганлиги, ҳамда Андижон вилоят филиалида пахта маҳсулотларини синовдан ўтказиш худудий лабораториясининг ишлаб чиқариш лаборанти Матисаева Гулмирахон Ўктамовна кам таъминланган аёл бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 2 миллион сўм пул билан тақдирланди.                

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 12 сент. 2022 г.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин азиз Ватандошлар!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси барчангизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз бўлган - Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-тотувлик, кўтаринки кайфият ҳамиша ҳамрохингиз бўлишини тилаб қолади.  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 01 сент. 2022 г.

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро експерти билан учрашув ташкил етилди

Бугунги кунда, Бирлашган миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси (ФAО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда “СОВИД-19 га жавобан картошкачилик соҳасини тиклаш ва ривожлантириш” лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа илғор тажрибалар асосида барқарор картошка йетиштириш тизимини ривожлантириш, коронавирус пандемиясининг картошка тармоғига салбий таъсирининг олдини олиш, картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғлик картошкасини сертификатлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Шу мақсадда, лойиҳа доирасида 2022 йилнинг 22 августидан 26 августига қадар ФAО нинг картошка бўйича халқаро експерти жаноб Меҳмет Емин Чалишкан Ўзбекистонда бўлиб, манфаатдор томонлар билан учрашув ўтказиш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги нав синов майдончаларига ташриф буюриши кўзда тутилган Бугун 23 август куни, “Ўзагроинспекция” ҳузуридаги "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида  ФAО халқаро експертини Республика ҳудудларида уруғлик картошкани сертификатлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида “Ўзагроинспекция” масъул ходимлари билан учрашуви ташкил етилди. Тадбирда Aгроинспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги екинлари уруғлари етиштиришни назорт қилиш бўлими бошлиғи Х. Махмудов ва Марказнинг марказий лаборатория мудири У. Хасановлар иштирок етиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан уруғлик картошка йетиштириш ҳажмини йилдан йилга кўпайтириш борасида қабул қилинаётган қарорлар, шунингдек, картошка уруғчилигини ривожлантиришда хусусий секторнинг роли, бугунда уруғлик картошкани сертификатлаштириш, сақлаш ва реализация қилиниши бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим етдилар. Марказий Осиёда картошка истеъмоли аҳоли жон бошига йиллик 52,6 кг ни ташкил етади, шунинг учун,  унга нисбатан "иккинчи нон" ибораси қўлланилади.  Қолаверса, картошка озиқ-овқат хавфсизлиги, тўйимлилиги ва даромад олиш учун енг катта салоҳиятга ега асосий екин тури ҳисобланади. Мамлакатимизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида 150 дан ошиқ картошка навлари йетиштирилади. Умумий майдони 130 минг гектар бўлган ҳудудларда ҳозирда ўртача ҳосилдорлик гектарига тахминан 22 тонна, йилига жами ҳосил тахминан 2,9 млн тоннани ташкил етади. 1,8 миллион тонна картошка ички истеъмол учун ишлатилади, 700 минг тонна ҳосил табиий ва техник воситалар туфайли йўқотилса, 450 минг тоннаси уруғлик фонди захирасига жўнатилади, 130 минг тоннаси еса хўжаликларда сақланади. Бундан ташқари, ҳар йили аҳоли истеъмоли учун Ўзбекистонга тахминан, 250 минг тонна картошка Россия, Қозоғистон, Покистон ва Беларус каби давлатлардан импорт қилинади. Учрашув сўнгида Бирлашган миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) нинг халқаро эксперти жаноб М. Чалишкан картошка етиштиришда жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўзини қизиқтирган бир қатор саволларга Aгроинспекция ва Марказ вакилларидан жавоблар олди.     Манба: "Ўзагроинспекция" Aхборот хизмати

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 23 авг. 2022 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи