Марказда онлайн ўқув семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 март санасида Марказда Zoom дастури орқали онлайн ўқув семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарда марказий аппарат, йўналиш мутахассислари ва ҳудудий филиаллар ходимлари қатнашдилар. Ўқув-семинар машғулотлари Марказ диркторининг 2021 йил 2 мартдаги буйруғи ва ўқув семинарлар режасига мувофиқ ўтказилди.

Машғулотларни Марказ директорининг биринчи ўринбосари Х. Магрупов очиб берди. Сўнг техника хавфсизлиги муҳандиси О. Мирахмедов томонидан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ўз маърузаси билан чиқиш қилиб, ушбу соҳага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужаттлар, олиб борилаётган ишлар ва келажакдаги режалар бўйича гапириб ўтди.

Ўқув-семинар машғулотларининг иккинчи яримида ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш тартиби бўйича Марказ девонхонасининг бош мутахассиси Н. Уралов томонидан қатнашчиларга ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва юритиш, электрон ҳужжат алмашуви тизмида ҳужжатларни ижросини таъминлаш юзасидан маълумот ва тавсиялар бериб ўтди. Семинар якунида маърузачилар иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бериб ўтдилар.

 dolgrngsgsgnps.jpg

 

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Mar 31, 2021

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish