category

News

Markazning urugʼchilik yoʼnalishi ISTAga aʼzo boʼldi

Марказнинг уруғчилик йўналиши ISTA ҳалқаро ташкилотга аъзолигига қабул қилинди. Ушбу ташкилот ўзи нима, нима билан шуғулланади ва Марказга ISTA ташкилотига аъзо бщлиш нима беради.  Халқаро уруғларни синаш ассоциацияси (ISTA) 1924 йилда ташкил етилган ва дунё бўйлаб 100 дан ортиқ аъзоларга ега. Бу турли мамлакатлар қонунларида белгиланган уруғларнинг товарлилгини текшириш ҳуқуқига ега бўлган лабораториялар бирлашмаси. Унинг вазифаларига уруғланиш қобилиятини, уруғ кучини ва уруғларда генетик жиҳатдан модификацияланган организмларнинг (ГМО) таркибини аниқлаш усулларини аниқлаш киради. ISTAга аъзо лабораториялар томонидан тасдиқланган синов натижалари Жаҳон Савдо Ташкилотининг (ЖСТ) халқаро уруғлик айланишидаги савдо шериклари томонидан қабул қилинади. Бундан кўриниб туриптики уруғчилик соҳасида ушбу ассоциацияга аъзо бўлиш нафақат Марказ, балки мамлакатимиз учун ҳам кенг имкониятлар яратади, Республикада етишитирилаётган уруғчилик маҳсулотларини ҳалқаро бозорга чиқишида, экспорт потенциалини яна оширишида муҳим ўрин тутади.  

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Oct 21, 2020

Уруғлик пахтани териш тартиби ҳақида

Уруғлик пахта майдонларида етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва уюшқоқлик билан териш ҳамда келгуси йил ҳосили учун юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлаш мақсадида қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим: - уруғлик пахталар 60-70 фоиз очилган ва апробациядан ўтган ғўза майдонларидан навга хос бўлган ғўза тупининг 3 - 7 ҳосил шоҳларидаги 1 - 2 ўринда жойлашган, тўлиқ очилган ва касалланмаган чаноқлардан терилади. Терим ишларига апробаторлар, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази ходимлари томонидан инструктаждан ўтган махсус теримчилар жалб этилади; - уруғлик пахта махсус чўнтакли, 1-категорияли этакларга терилади; Бунда навга хос бўлмаган ўсимликлар ва нимжон очилган чаноқлардаги пахталарни этакнинг махсус чўнтагига терилади; - уруғлик пахтани белгиланган тартибда сифатли қилиб терилишини назорат қилиш мақсадида 50 нафаргача теримчиларга биттадан агроном-мутахассис бириктирилади; - териб олинган уруғлик пахталарни давлат стандарти талабларида топшириш мақсадида ҳар бир уруғчилик хўжалигида кунлик териладиган пахта миқдоридан келиб чиқиб 6 тоннадан 20 тоннагача сиғимга эга бўлган қуритиш хирмонлари ташкил этилади; -элита авлодли уруғлик пахталар махсус қопларга терилиб, ҳосил йили, ғўза нави, уруғчилик хўжалиги номи ёзилган ҳолда куннинг ёруғ вақтида топширилади; -мавсум охиригача уруғчилик хўжалигининг тиркамасида фақат битта нав ва битта авлод ташилиши назорат қилинади; -элита авлод уруғлиги етиштириладиган майдонларда ғўза дефолиацияси ўтказиш тақиқланади. Биринчи, иккинчи ва учинчи авлод уруғлиги етиштириладиган майдонлар ярусли пахта териш машиналарида териш кўзланганда ғўза дефолиацияси юмшоқ таъсир этувчи рухсат этилган препаратлар билан ҳосилнинг камида 40-50 фоизи очилганда ўтказилади; - уруғлик пахтани қабул қилиш жараёнида ҳар бир масканга туманлар қишлоқ хўжалик бўлимлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳудудий бошқармалари, шартнома асосида “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК, пахта-тўқимачилик кластер корхоналаридан масъул вакиллар бириктирилади; - “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК мутахассислари уруғлик пахтани қабул қилиш, жамғарилган уруғлик пахталарни дастлабки сифат кўрсаткичларини прогноз таҳлил қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, чигитни туксизлантириш, дорилаш, қадоқлаш жараёнларининг давлат стандартлари ҳамда белгиланган регламентларга риоя қилган ҳолда бажарилишини назорат қилиш ишларига шартнома асосида жалб қилинади. Уруғлик пахталарни қуритилган ҳолда, намлик ва ифлослик даражаси O’z DSt 642:2013 “Уруғлик пахта. Техникавий шартлар” давлат стандарти талаблари асосида сутканинг ёруғ кунида кеч соат 19:00 гача топширилиши шарт.

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Sep 27, 2020

Уруғчилик соҳасидаги лабораторияларни модернизация қилиш ишлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4803-сонли қарори қабул қилинди.  Қарорга мувофиқ, Марказнинг Уруғчилик йўналишидаги лабораторияларни модернизация қилиш учун 4 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда, “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”ни қайта аккредитациядан ўтказилиб, қўшимча равишда 20 турдаги экин уруғлари ва кўчат материалларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш фаолияти йўлга қўйилди. “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш идораси”нинг аккредитация доирасини кенгайтирилиб, 170 турдаги дуккакли, мойли, техник, ем-ҳашак, сабзавот-полиз, уруғ данакли мева дарахтлари, ток кўчатлари ва бошқа экинлар уруғлари ва кўчатларини сертификатлаштириш фаолияти йўлга қўйилди. Натижада, Республикада деҳқон ва фермер хўжаликларида сифати кафолатланган, сертификатлаштирилган ва Ўзбекистон иқлим шароитига мос келадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатлари экилиши йўлга қўйилади ҳамда келгусида сифатли ва мўл ҳосил олинишига эришилади.  

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Sep 25, 2020

Дон йўналиши бўйича 2020 йил 8 ой мобайнида амалга оширилган ишлар

2020 йилнинг 8 ой мобайнида  дон йўналиши сертификатлаштириш бўлими томонидан 1 млн 565 минг тонна импорт қилинган, яъни, четдан келтирилган дон ва донни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, жумладан, 1 млн 284 минг тонна буғдой дони, 191 минг тонна ун ва 91 минг тонна бошқа дон ва дон маҳсулотларига (макка, арпа ва ёрмалар) мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган 2020 йил  4 июндаги баёнининг 14-бандида берилган топшириқни бажариш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги 190 та дон қабул қилиш масканларига қабул қилинган 3 млн 113 минг 655 тонна товар донларидан 1140 та намуналар танлаб олинди ва улардан 380 та ўртача намуналар ажратилди ва “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси филиалларининг 12 та дон ўйналиши бўйича иқтисослаштирилган лабораторияларида янги дон ҳосили сифатини таҳлилий кўрикдан ўтказиш, технологик тавсифларини ўрганиш бўйича синовлар ўтказилди. Шунингдек, дон йўналиши бўйича Марказий лаборатория томонидан тажриба йўли билан нон ёпиш ва натижалари бўйича новвойчилик хусусиятлари баҳолаш ишлари амалга оширилди.    

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Sep 23, 2020

«Пахта толасини классификациялаш, сертификация ва маркетинг» йўналиши бўйича ўқув курслари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг мутахассислар тайёрлаш ўқув бўлими фаолият олиб боради. Ушбу ўқув курсида «Пахта толасини классификациялаш, серти-фикация ва маркетинг» бўйича билим берилиб, мутахассисларни малакалари оширилади. Жорий йилнинг  21 Сентябрдан-30 Октябргача ҳамда 09 Ноябрдан-18 Декабр ойларида Марказнинг мутахассисларини малака ошириш ўқув курсида тингловчиларга билим бериш режалаштирилган.  Марказ ўқув курсида тингловчиларга пахта толасини классификациялаш бўйича малакасини ошириш, ўзбек ва жаҳон стандартлари, HVI тизими, жаҳонда пахта толасини сотишда қўлланила-диган атамалар ва қоидалар бўйича билим малака берилади. Ўқув дарс  мобайнида тингловчилар  Пахта тозалаш корхонаси ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган енгил саноат текстил корхоналарини ишлаш жараёнлари бўйича амалий машғулотлар амалга оширилади. Марказ ходимлар учун уқиш раҳбарият томонидан руҳсат билан амалга оширилади. Ўқиш муддати 1,5 ой. Ўқитиш шартнома асосида амалга оширилади.  Бундан ташқари Марказда яқин орада “Машинист-тракторчилар” гувоҳномасига  ўқиш учун курслари очилиши режалаштирилган!!!   Маълумотлар учун Мутахассислар малака ошириш ўқув курсининг мутахассисларига мурожаат қилишингиз мумкин. Алоқа учун рақам:  +998903718898, Азизхўжаева Фотимахон Муратовна Электрон манзил: courses@agroxizmat.uz  

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Sep 18, 2020

Уруғчилик йўналишида  амалга оширилган ишлар тўғрисида

 “Уруғчилик тўғрисида”ги қонун ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан Марказнинг уруғчилик йўналишида 2020 йилнинг 15 сентябригача бир қатор ишлар амалга оширилди: Сертификатлаштириш бўйича: - 69 319 тонна уруғлик чигит; - 13 390 тонна уруғлик картошка; - 1 009 тонна уруғлик маккахўжори; - 433 тонна мойли экинлар (соя ва кунгабоқар)уруғлари; - 245 тонна уруғлик шоли; - 23 тонна бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари (мош, пиёз, лавлаги, сабзи, нўхот, зиғир, беда ва тамаки уруғлари) экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилган. Бошқа хизмат турлари бўйича: - 84 968 тонна уруғлик пахта тозалаш ва тайёрлаш жараёнларида сифати бўйича ҳар 2 соатда таҳлиллар ўтказилиб, уруғлик чигитларни сифати таъминланди;  - 221 301 тонна уруғлик бошоқли дон материаллари яшовчанлигини аниқлаш синовлари ўтказилди; - 2 803 та фермер хўжаликларининг жами 67 214 гектар уруғлик ғалла майдонларини мониторинг қилиш, апробация кўриги ва сифатли уруғлик жамғариш тадбирларига тайёрлаш ишлари ўтказилди. Шунингдек, бугунги кунда: - 2 247 та Кластерлар ва фермер хўжаликларининг жами 88 884 гектар уруғлик пахта майдонларини мониторинг қилиш, апробация кўриги ва сифатли уруғлик жамғариш тадбирларига тайёрлаш ишлари ўтказилмоқда; - уруғлик бошоқли донларни тозалаш-саралаш ва дорилаш жараёнларида ҳар 2 соатда таҳлиллардан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда; - 138 886 тонна уруғлик бошоқли донлар экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилди. 2020 йил ҳосилидан экиш учун тайёрланган уруғлик бошоқли дон тўдаларини сертификатлаштириш ишлари пешма-пеш амалга оширилмоқда.    

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Sep 18, 2020

Poll

Rate organization service
Best
Good
Satisfying
Unsatisfying

Contacts

Address: Uzbekistan, Tashkent, M-14, 27
Phone: +998 (71) 244-87-49
Fax: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Contact form