Жорий йил ҳосилидан вилоят бўйича жами 17 минг 112 тонна уруғлик дон жамғарилган

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот олишнинг асосий негизи уруғчиликка боғлиқ бўлиб, уруғ бозорини шакллантиришда уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифатларини назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади.

"Ўзагроинспекция"нинг Наманган вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК вилоят филиали билан ҳамкорликда "Учқўрғон уруғлик дон қабул қилиш" шохобчасида 2023 йил ҳосили учун сифатли уруғлик тайёрлаш мақсадида саралаш, тозалаш, дорилаш ва қадоқлаш ҳамда уруғлик дон тарқатиш шохобчаларига тарқатиш бўйича кўргазмали ўқув-семинари ўтказилди.

Анжуманда таъкидланганидек, жорий йил ҳосилидан вилоят бўйича жами 17 минг 112 тонна уруғлик дон тайёрланди. Уларни белгиланган меъёр ва стандарт талабаларига мос равишда сақлаш билан бирга саралаш, дорилаш каби юмушлар ҳам бошланди.

Вилоятдаги 5 та уруғлик донни қайта ишлаш цехларида тайёргарликнинг ҳолати, зарур захираларнинг яратилгани семинарда кенг муҳокама қилинди. Ушбу жараёнда “Ўзагроинспекция” ҳамда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК вилоят филиали мутахассислари томонидан стандарт талаблар асосида сифатли уруғлик тайёрлаш мақсадида тизимли ва қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, уруғлик-дон тайёрлаётган цехларга инспекциянинг ҳудудий бўлимлари ходимлари бирикитирилди ва улар томонидан давлат стандарти талаби асосида уруғлик дон тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва навлар аралашмаси бўйича доимий назорат ишлари олиб борилади.

Семинар иштирокчилари "Учқўрғон уруғлик дон қабул қилиш" шохобчасининг мавсумга тайёргарлиги билан яқиндан танишдилар.

 

 Н. Исомитдинов, “Ўзагроинспекция” Наманган вилояти бошқармаси бош инспектори

 

Манба: agroinspeksiya.uz

 

photo2022-07-2117-56-54-2.jpg

 

photo2022-07-2117-56-54.jpg

 

photo2022-07-2117-56-55.jpg

Published by agroxizmat on 2022 Июл 21

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш