login

Уруғлик пахта майдонларида ўтказилаётган апробация тадбирлари “Ўзагроинспекция” назоратида

Жорий йил ҳосил учун уруғлик пахта етиштириш мақсадида 3779 та фермер хўжаликларининг 139 минг гектар майдонида районлаштирилган, истиқболли ва янги ғўза навлари парвариши олиб борилиб, 2021 йил ҳосили учун сифатли уруғлик пахта хомашёси жамғариш мақсадида апробация тадбири олиб борилмоқда.

"Ўзагроинспекция"нинг иккинчи ярим йиллик иш режасига кўра, ҳудудларда ушбу тадбирни кўргазмали семинар тарзида ўтказиш белгиланган бўлиб, бугунги мазкур тадбир карантин талабларига риоя этган ҳолда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб вилоят ва туманлар миқёсида ташкил этилди. 

Ушбу тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзагроинспекция томонидан тасдиқланган қўшма баён асосида ҳудудларда туман апробация комиссиялари томонидан ўтказилиши белгилаб олинди.

Ишлаб чиқилган баённомага кўра, 2021 йил ҳосили учун масъулияти чекланган жамият сифатида ташкил этилган 52 та элита уруғчилик хўжаликларида юқори (элита ва оригинал) ҳамда кейинги авлодларга мансуб уруғлик етиштириш учун жами 137,3 минг гектар майдонларда ушбу тадбирнинг ўтказилиши назорат қилиб борилади.

Бугунги кунга келиб, барча вилоятларда Қишлоқ хўжалик бошқармалари ва уларнинг туман бўлимлари, "Ўзагроинспекция"нинг вилоят ҳудудий бошқармалари ва туманлар бўлимлари, пахта тўқимачилик кластерлари мутахассислари, тегишли идора ва ташкилотлар мутахассислари ҳамда уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари иштирокида апробация семинарлари ўтказилди ва иш режанинг тегишли бандлари ижроси таъминланди.

 

манба: agroinspeksiya.uz

Published by agroxizmat on 2020 Авг 29

Сўровнома

Alo
Yahshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Контактлар

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй

Телефон: (99871) 244-87-49

Факс: (99871) 244-87-49

Электрон почта: info@agroxizmat.uz

Боғланиш

© 2020 Agroxizmat. All Rights Reserved |

Design by W3layouts

Сайт яратувчиси DHD ICT Solutions