login

Стандарт намуналар амал қилиш муддати узайтирилди

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан ўрта ва узун толали пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрланиб келинмоқда. Ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати 3 йил бўлиб, махсус  комиссия томонидан тасдиқланади. 2020 йилнинг август ойида узун тола пахта толаси, пахта момиғи, кийим кечак ва мебельбоп момиқ пахта, оқартирилган гигроскопик пахта маҳсулотлари ва техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналарининг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, тузилган комиссия томонидан тасдиқланиб, 3 йил муддатга узайтирилди. 

 

photo2020-08-2616-09-57.jpg

 

photo2020-08-2616-09-58.jpg

 

Ташқи кўриниш стандарт эталон намуналарининг тасдиқланишида, комиссия раиси Марказ директори С.Б. Шерматов бошчилигида, комиссия аъзолари Ўзагроинспекция, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Пахтасаноат илмий маркази, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг малакали мутахассислари иштирок этишди.

 

photo2020-08-2616-09-56.jpg

 

photo2020-08-2616-09-55.jpg

Published by agroxizmat on 2020 Авг 26

Сўровнома

Alo
Yahshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Контактлар

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй

Телефон: (99871) 244-87-49

Факс: (99871) 244-87-49

Электрон почта: info@agroxizmat.uz

Боғланиш

© 2020 Agroxizmat. All Rights Reserved |

Design by W3layouts

Сайт яратувчиси DHD ICT Solutions