login

«Пахта толасини классификациялаш, сертификация ва маркетинг» йўналиши бўйича ўқув курслари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг мутахассислар тайёрлаш ўқув бўлими фаолият олиб боради.

Ушбу ўқув курсида «Пахта толасини классификациялаш, серти-фикация ва маркетинг» бўйича билим берилиб, мутахассисларни малакалари оширилади.

Жорий йилнинг  21 Сентябрдан-30 Октябргача ҳамда 09 Ноябрдан-18 Декабр ойларида Марказнинг мутахассисларини малака ошириш ўқув курсида тингловчиларга билим бериш режалаштирилган. 

Марказ ўқув курсида тингловчиларга пахта толасини классификациялаш бўйича малакасини ошириш, ўзбек ва жаҳон стандартлари, HVI тизими, жаҳонда пахта толасини сотишда қўлланила-диган атамалар ва қоидалар бўйича билим малака берилади.

Ўқув дарс  мобайнида тингловчилар  Пахта тозалаш корхонаси ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган енгил саноат текстил корхоналарини ишлаш жараёнлари бўйича амалий машғулотлар амалга оширилади. Марказ ходимлар учун уқиш раҳбарият томонидан руҳсат билан амалга оширилади.

Ўқиш муддати 1,5 ой.

Ўқитиш шартнома асосида амалга оширилади. 

Бундан ташқари Марказда яқин орада “Машинист-тракторчилар” гувоҳномасига  ўқиш учун курслари очилиши режалаштирилган!!!

 

Маълумотлар учун Мутахассислар малака ошириш ўқув курсининг мутахассисларига мурожаат қилишингиз мумкин. Алоқа учун рақам: 

+998903718898, Азизхўжаева Фотимахон Муратовна

Электрон манзил: courses@agroxizmat.uz

 

Published by agroxizmat on 2020 Сен 18

Сўровнома

Alo
Yahshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Контактлар

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй

Телефон: (99871) 244-87-49

Факс: (99871) 244-87-49

Электрон почта: info@agroxizmat.uz

Боғланиш

© 2020 Agroxizmat. All Rights Reserved |

Design by W3layouts

Сайт яратувчиси DHD ICT Solutions