Марказга Жаҳон банки вакилларининг ташрифи

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги вакиллари ҳамда халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik) Марказнинг уруғчилик йўналишидаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”га ташриф буюрди.

Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини тубдан модернизация қилиш юзасидан Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ўлчов воситалари ва синов қурилмалари рўйхатини қайта шакллантириш ва 2021 йилнинг якунига қадар харид қилинишига келишиб олинди.

 

photo2021-04-0118-15-51.jpg

 

Учрашув чоғида, халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik)га Марказнинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси” ҳамда унда олиб борилаётган синов жараёнлари таништирилди.

photo2021-04-0116-01-59.jpg
Халқаро эксперт билан лаборатория ходимлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.

photo2021-04-0116-04-59.jpg
photo2021-04-0118-41-08.jpg

Лойиҳа бўйича навбатдаги учрашувда Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини модернизациялаш юзасидан тақдимот ўтказиш 2021 йилнинг 8-9 апрель кунларига келишиб олинди.

 

Published by agroxizmat on 2021 Апр 1

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш