Марказда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар юзасидан

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси меҳнат жамоасида фаолият юритаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли, 2022йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонлари, 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2022 йил 18 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнига асосан 2022 йил 1 август куни 78-сонли буйруқ билан Марказда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ташкил этилди. Ушбу давр мобайнида бошланғич ташкилот томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1. Марказий аппарат хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти жорий йилнинг 12-13 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги  томонидан ташкил этилган Ёшлар ижод саройида вазирлик ва давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган ёш хотин-қизларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарида фаол қатнашди ва сертификатлар билан тақдирланди.

2. Марказий аппарат хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти 2022 йил август ойида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиалларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантирди ва вилоят филиалларида 5 нафардан кўп бўлган хотин-қизлар ўзлари учун бошланғич ташкилот тузишди.

3. “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасида фаолият олиб бораётган кам таъминланган ва ногирон фарзанд тарбиялаётган хотин-қизлар рўйхатини шакллантирди.

4. Қорақалпоғистон Республикаси филиалида қишлоқ хўжалиги экинларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораторияси техник лаборанти Юсупова Гулмира Муратбаевна ногирон фарзанд тарбиялаётганлиги, ҳамда Андижон вилоят филиалида пахта маҳсулотларини синовдан ўтказиш худудий лабораториясининг ишлаб чиқариш лаборанти Матисаева Гулмирахон Ўктамовна кам таъминланган аёл бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 2 миллион сўм пул билан тақдирланди.

 

photo2022-09-0511-55-28.jpg

 

photo2022-09-0511-54-04.jpg

 

photo2022-09-0511-53-24.jpg

 

photo2022-08-2416-33-03.jpg

 

photo2022-09-0514-14-24.jpg

 

 

 

Published by agroxizmat on 2022 Сен 12

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш