Марказда "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 ноябрдаги 10/1-525-сонли топшириғи ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25 ноябрь-Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишланган 2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” туркум тадбирларини ташкил этиш борасида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан 2022 йил 6 декабрь санасида “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни таъзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конвенцияни мазмун моҳиятини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан Маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Бош директор маслаҳатчиси философия фанлари доктори, профессор Мамадалиева Ноибахон Сайдаминовна таклиф қилинди.

Ушбу тадбир давомида гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан сўз юритилди.

Муқаддас саналган оилада аёлга нисбатан қилинган зўравонликни юртимиз келажаги учун қилинган тажовуз сифатида баҳоланиши лозимлиги, хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарзлиги алоҳида таъкидланди.

 

photo2022-12-0614-34-46.jpg

 

photo2022-12-0614-34-48.jpg

 

photo2022-12-0614-38-35.jpg

Published by agroxizmat on 2022 Дек 6

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш