БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро експерти билан учрашув ташкил етилди

Бугунги кунда, Бирлашган миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси (ФAО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда “СОВИД-19 га жавобан картошкачилик соҳасини тиклаш ва ривожлантириш” лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда.

Ушбу лойиҳа илғор тажрибалар асосида барқарор картошка йетиштириш тизимини ривожлантириш, коронавирус пандемиясининг картошка тармоғига салбий таъсирининг олдини олиш, картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғлик картошкасини сертификатлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Шу мақсадда, лойиҳа доирасида 2022 йилнинг 22 августидан 26 августига қадар ФAО нинг картошка бўйича халқаро експерти жаноб Меҳмет Емин Чалишкан Ўзбекистонда бўлиб, манфаатдор томонлар билан учрашув ўтказиш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги нав синов майдончаларига ташриф буюриши кўзда тутилган

Бугун 23 август куни, “Ўзагроинспекция” ҳузуридаги "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида  ФAО халқаро експертини Республика ҳудудларида уруғлик картошкани сертификатлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида “Ўзагроинспекция” масъул ходимлари билан учрашуви ташкил етилди.

Тадбирда Aгроинспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги екинлари уруғлари етиштиришни назорт қилиш бўлими бошлиғи Х. Махмудов ва Марказнинг марказий лаборатория мудири У. Хасановлар иштирок етиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан уруғлик картошка йетиштириш ҳажмини йилдан йилга кўпайтириш борасида қабул қилинаётган қарорлар, шунингдек, картошка уруғчилигини ривожлантиришда хусусий секторнинг роли, бугунда уруғлик картошкани сертификатлаштириш, сақлаш ва реализация қилиниши бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим етдилар.

Марказий Осиёда картошка истеъмоли аҳоли жон бошига йиллик 52,6 кг ни ташкил етади, шунинг учун,  унга нисбатан "иккинчи нон" ибораси қўлланилади.  Қолаверса, картошка озиқ-овқат хавфсизлиги, тўйимлилиги ва даромад олиш учун енг катта салоҳиятга ега асосий екин тури ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида 150 дан ошиқ картошка навлари йетиштирилади. Умумий майдони 130 минг гектар бўлган ҳудудларда ҳозирда ўртача ҳосилдорлик гектарига тахминан 22 тонна, йилига жами ҳосил тахминан 2,9 млн тоннани ташкил етади. 1,8 миллион тонна картошка ички истеъмол учун ишлатилади, 700 минг тонна ҳосил табиий ва техник воситалар туфайли йўқотилса, 450 минг тоннаси уруғлик фонди захирасига жўнатилади, 130 минг тоннаси еса хўжаликларда сақланади.

Бундан ташқари, ҳар йили аҳоли истеъмоли учун Ўзбекистонга тахминан, 250 минг тонна картошка Россия, Қозоғистон, Покистон ва Беларус каби давлатлардан импорт қилинади.

Учрашув сўнгида Бирлашган миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) нинг халқаро эксперти жаноб М. Чалишкан картошка етиштиришда жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўзини қизиқтирган бир қатор саволларга Aгроинспекция ва Марказ вакилларидан жавоблар олди.

 

photo2022-08-2318-14-17.jpg

photo2022-08-2318-14-17-2.jpg

 

Манба: "Ўзагроинспекция" Aхборот хизмати

 

Published by agroxizmat on 2022 Авг 23

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш