Дон йўналиши бўйича 2019 йил 11 ой мобайнида амалга оширилган ишлар

  “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонасининг дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш бўлими, марказий синов лабораторияси ва метрологик аттестатциялаш бўлимлари ҳисобот даврида қуйидаги ишларни амалга оширди: 

   Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш бўлимига   ҳисобот даврида 6221 та буюртмалар келиб тушди. Ушбу буюртмалар асосида жами   6221 та шартнома тузилган. Ҳар бир келиб тушган буюртмаларга кўра намуналар   танлаб олиниб дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни марказий синов   лабораториясига cиновлар ўтказиш учун топширилган. Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни марказий синов лабораториясининг синов баённомалари натижасига кўра 16703 та сифат ва мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

photo5438206347050068749.jpg


  Ҳисобот даврида дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни марказий   синов  лабораториясига дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг   сифатини аниқлаш (синовлар ўтказиш) ва сифат сертификатларини расмийлаштириш   бўйича 2980 та буюртмалар қабул қилинган. Буюртмалар асосида ҳисобхона   томонидан шартномалар тузилган.

photo5438206347050068745.jpg
   Қабул қилинган буюртмалар асосида лаборатория ходимлари томонидан ўрнатилган   тартибда намуналар танлаб олинган ва марказий лабораторияда шунингдек   филиалларида синовлар ўтказилган. Ўтказилган синовлар натижалари бўйича 6291   та  синов баённомалари расмийлаштирилган. Синов баённомалари асосида 2980 та   сифат сертификатлари расмийлаштирилган.

photo5438206347050068746.jpg
   2019 йилнинг 9 ой мобайнида 2181 минг тонна импортдан четдан келтирилган дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлари сертификатлаштирилган. Жумладан: 2071 минг тонна буғдой дони, 82 минг тонна ун ва 28 минг тонна бошқа дон ва дон махсулотлари (макка, арпа ва ёрмалар).
   Шунингдек жорий йилнинг 1 декабрга кунига қадар “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш идорасига келиб тушган буюртмалар асосида 80,4 минг тонна экспорт қилинган дон ва дон маҳсулотлари сертификатлаштирилган. Жумладан: 57,2 минг тонна буғдой дони, 22,3 минг тонна ун ва 898 тонна бошқа дон ва дон махсулотлари (макка, арпа ва ёрмалар).

photo5438206347050068748.jpg
  Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги   Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 17   майдаги 5-сонли буйруғининг 7 бандида берилган топшириқни бажариш мақсадида   “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги 190 та дон қабул қилиш   масканларига қабул килинган 3068678 тонна товар донларидан жами 965 та намуналар танлаб олинди ва улардан 193 та ўртача намуналар ажратилди ва “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси филиалларининг 12 та дон ўйналиши бўйича иқтисослаштирилган лабораторияларида янги дон ҳосили сифатини таҳлилий кўрикдан ўтказиш, технологик тавсифларини ўрганиш бўйича синовлар ўтказилди, шу билан бирга дон йўналиши бўйича Марказий лаборатория томонидан тажриба йўли билан нон ёпиш ва натижалари бўйича новвойчилик хусусиятлари баҳолаш ишлари амалга оширилди.

photo5438206347050068747.jpg

  
   

 

 

Published by admin on 2019 Дек 10

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш