Уруғчилик йўналишида  амалга оширилган ишлар тўғрисида

 “Уруғчилик тўғрисида”ги қонун ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан Марказнинг уруғчилик йўналишида 2020 йилнинг 15 сентябригача бир қатор ишлар амалга оширилди:

Сертификатлаштириш бўйича:

- 69 319 тонна уруғлик чигит;

13 390 тонна уруғлик картошка;

1 009 тонна уруғлик маккахўжори;

433 тонна мойли экинлар (соя ва кунгабоқар)уруғлари;

245 тонна уруғлик шоли;

23 тонна бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари (мош, пиёз, лавлаги, сабзи, нўхот, зиғир, беда ва тамаки уруғлари) экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилган.

Бошқа хизмат турлари бўйича:

84 968 тонна уруғлик пахта тозалаш ва тайёрлаш жараёнларида сифати бўйича ҳар 2 соатда таҳлиллар ўтказилиб, уруғлик чигитларни сифати таъминланди; 

221 301 тонна уруғлик бошоқли дон материаллари яшовчанлигини аниқлаш синовлари ўтказилди;

2 803 та фермер хўжаликларининг жами 67 214 гектар уруғлик ғалла майдонларини мониторинг қилиш, апробация кўриги ва сифатли уруғлик жамғариш тадбирларига тайёрлаш ишлари ўтказилди.

Шунингдек, бугунги кунда:

2 247 та Кластерлар ва фермер хўжаликларининг жами 88 884 гектар уруғлик пахта майдонларини мониторинг қилиш, апробация кўриги ва сифатли уруғлик жамғариш тадбирларига тайёрлаш ишлари ўтказилмоқда;

- уруғлик бошоқли донларни тозалаш-саралаш ва дорилаш жараёнларида ҳар 2 соатда таҳлиллардан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда;

138 886 тонна уруғлик бошоқли донлар экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштирилди. 2020 йил ҳосилидан экиш учун тайёрланган уруғлик бошоқли дон тўдаларини сертификатлаштириш ишлари пешма-пеш амалга оширилмоқда.

 

 

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 18 сент. 2020 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи