Уруғчилик соҳасидаги лабораторияларни модернизация қилиш ишлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4803-сонли қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, Марказнинг Уруғчилик йўналишидаги лабораторияларни модернизация қилиш учун 4 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган.

Бугунги кунда, “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”ни қайта аккредитациядан ўтказилиб, қўшимча равишда 20 турдаги экин уруғлари ва кўчат материалларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш фаолияти йўлга қўйилди.

“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш идораси”нинг аккредитация доирасини кенгайтирилиб, 170 турдаги дуккакли, мойли, техник, ем-ҳашак, сабзавот-полиз, уруғ данакли мева дарахтлари, ток кўчатлари ва бошқа экинлар уруғлари ва кўчатларини сертификатлаштириш фаолияти йўлга қўйилди.

Натижада, Республикада деҳқон ва фермер хўжаликларида сифати кафолатланган, сертификатлаштирилган ва Ўзбекистон иқлим шароитига мос келадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатлари экилиши йўлга қўйилади ҳамда келгусида сифатли ва мўл ҳосил олинишига эришилади.

 

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Sep 25, 2020

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish