Шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 16 январь санасида “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган шахмат, шашка, футзал ва стол тенниси бўйича ходимлари ўртасида Марказнинг “Уруғчилик “ йўналиши биносида мусобақалар ўтказилади. 

Ушбу тадбирлар Марказ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда. 2020 йил 19 декабрда ҳам шу спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб унда ғолиб ва совринли ўрин эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилган эди.

Барчангизни ўтказиладиган мусобақага таклиф қилиб қоламиз!

2b.jpg

 

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Jan 14, 2021

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish