Марказ ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этдилар

Жорий йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига кўра бутун мамлакат бўйлаб “Обод ва кўркам маҳаллам” умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди. Мазкур тадбирда Марказ ходимлари фаол иштирок этдилар.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган ушбу йирик акция “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб этган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Марказ ва унинг вилоят филиаллари ҳудудлари ободонлаштирилди, йўлак ва ариқлар чиқинди ва шох-шаббалардан тозаланиб, тартибга келтирилди. 

1.jpg

2.jpg

 

3.jpg

 

9.jpg

 

4.jpg

Posted in "Yangiliklar"
Published by agroxizmat on Mar 15, 2021

So'rovnoma

Tashkilot xizmati sifatini baholang
A'lo
Yaxshi
Qoniqarli
Qoniqarsiz

Aloqa

Manzil: O'zbekiston Respublikasi, Toshkent shahri, M-14, 27 uy
Telefon: +998 (71) 244-87-49
Faks: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Qayta bog'lanish